Президент Садир Жапаров фуқароларни баланд шовқиндан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади.
Янги тузатишларга кўра, энди милиция ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳам тинчликни бузиш фактлари бўйича чоралар кўришлари мумкин. Шунингдек, фото ва видео материаллар ҳамда махсус тузилган далолатномалар қонун бузилишининг далили ҳисобланади.
Қонун шунингдек, кўп қаватли уйлар ва қўриқланадиган ҳудудларда қурилиш ишларини тинчликни бузиш ҳаракатлари сифатида ҳам ўз ичига олади.
Бундан ташқари, маҳалла қўмиталари, фуқаролик жамияти вакиллари ва аҳоли тинчликни бузиш фактлари бўйича далолатномалар тузиб, уларни тегишли органларга юборишлари мумкин.
Бироқ, қонун Янги йил арафасида ва давлат байрамларида соат 22:00 дан 03:00 гача амал қилмайди.
Қонуннинг асосий мақсади фуқароларнинг соғлиғини баланд шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишдир.