Қорасувдаги билярд клубида ёнғин чиқди

Қорасувдаги билярд клубида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, бугун, 23 март куни Ўш вилояти Қорасув тумани Шарқ қишлоғида жойлашган билярд клубида ёнғин содир бўлган.

Ёнғинни ўчиришга 3 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилиниб, тилсиз ёв соат 05:52 да назоратга олинди ва соат 08:57 да тўлиқ ўчирилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 391 квадрат метрни ташкил этди. Жабрланганлар йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ