3 миллион сомлик фирибгарлик: Ўшда ҳиндистонлик талаба ушланди
Бу ҳақда Ўш шаҳар милицияси хабар берди.
Маълумотга кўра, «Нелегал» деб номланган тезкор операция доирасида Ўшда 2002 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси бўлган талаба қиз фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинган.
Тергов давомида у ватандошларидан пул олиб, уни долларга алмаштиришга ваъда бергани маълум бўлди. Ҳозирда унга қарши 9 киши шикоят қилган.
Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, етказилган зарарнинг умумий миқдори 3 миллион сомдан ошган.
Ушбу факт бўйича «Фирибгарлик» моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.