Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги 2025 йилда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича ўтказилган текширувлар натижаларини эълон қилди. Маълумотга кўра, йил давомида 28 инспектор 1173 та текширув ўтказиб, меҳнат қонунчилигининг 1885 та бузилишини аниқлади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда 161 киши жабрланиб, улардан 94 нафари оғир жароҳат олиб, 63 нафар ходим вафот этган. Марҳумларнинг оилаларига тўланган компенсациянинг умумий миқдори 111…
Батафсил...Kun: 02.02.2026
Қирғизистонда автомобиллар сони қарийб 2 миллионга етди
Қирғизистонда расман рўйхатдан ўтган автомобилларнинг умумий сони 1 миллион 909 минг 61 тани ташкил этади. Бу ҳақда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев Жогорку Кенешнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида маълум қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги транспорт воситалари сони 13 фоизга ўсиб, асосий экологик муаммолардан бирига айланган. Автомобил паркининг ҳозирги таркиби қуйидагича тақсимланган: Бензинда ишлайдиганлар: 972 минг; Дизел (солярка):…
Батафсил...Қурманжон-Дотҳо кўчасига мингта акация дарахти экилади
Ўш шаҳридаги Қурманжон-Дотҳо кўчасининг А. Навоий кўчасидан Т. Касимбеков кўчаларигача (автобекат) мингга яқин акация (робиния) кўчатлари экилади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Ҳозирда кўчанинг иккала томонида ҳам пиёдалар йўлаклари ва яшил майдонлар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг доирасида пиёдалар йўлакларининг эски қатлами олиб ташланмоқда ва ер участкалари тайёрланмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, кўча 2025 йилда тўлиқ таъмирланган.
Батафсил...Ўш вилоят туғруқхонаси капитал таъмирдан сўнг очилди
Бугун, 2 феврал куни Ўш вилоятлараро бирлашган клиник шифохонасининг туғруқхонаси капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар қилди. Тантанали очилиш маросимида Ўш вилояти раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўш шаҳри вице-мэри, тиббиёт ходимлари ва тегишли муассасалар вакиллари иштирок этди. Капитал таъмирлаш доирасида туғруқхонанинг «Она ва бола» бўлими, операция хонаси, катталар ва болалар учун реанимация бўлимлари,…
Батафсил...Bloomberg: ЕИ Қирғизистонга нисбатан жазо чораларини муҳокама қилмоқда
Европа Иттифоқи Россияга нисбатан тайёрланаётган навбатдаги чекловлар доирасида Қирғизистонга қарши жазо чоралари жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга таяниб хабар берди. Маълум қилинишича, Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши янги 20-санкция пакети тайёрланяпти. Унда санкцияларни айланиб ўтишга қарши янги қоидалар бор. Бу қоидалар биринчи бўлиб Қирғизистонга нисбатан қўлланилиши мумкин. Bloomberg манбаларига кўра, муҳокама қилинаётган эҳтимолий чоралар орасида…
Батафсил...Ўшдаги Қурманжон Дотҳо кўчасида пиёдалар учун шароитлар яратила бошланди
Ўш шаҳридаги Қурманжон Дотхо кўчасида А. Навоий ва Касимбеков кўчалари оралиғида икки томонлама пиёдалар йўлаги ва яшил майдон қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Ҳозирда ҳудудда тайёргарлик ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, кўча 2025 йилда тўлиқ таъмирланиб, ариқларга лотоклар ўрнатилган. Янги лойиҳа пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу ишлар…
Батафсил...Эрталабки рейд: Масалиев кўчасидаги Яккалик канали бўйида дам олиш маскани қурилади
Бугун, 2 феврал куни эрталабки рейд доирасида Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев А. Масалиев кўчасида жойлашган Яккалик канали ҳудудига ташриф буюрди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, Нурматов кўчасидан Шамшиев кўчасигача каналнинг иккала қирғоғини ободонлаштириш ва майдон қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек, каналда ва қўриқхона ҳудудида ноқонуний қурилган тижорат объектларини белгиланган тартибда олиб ташлаш, ҳудудни…
Батафсил...