Бугун, 2 феврал куни эрталабки рейд доирасида Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев А. Масалиев кўчасида жойлашган Яккалик канали ҳудудига ташриф буюрди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Нурматов кўчасидан Шамшиев кўчасигача каналнинг иккала қирғоғини ободонлаштириш ва майдон қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Шунингдек, каналда ва қўриқхона ҳудудида ноқонуний қурилган тижорат объектларини белгиланган тартибда олиб ташлаш, ҳудудни меъморий ва экологик талабларга мувофиқ тартибга келтириш буюрилди.