«Бишкеклик маняк» тергов изолятори камерасида ўлик ҳолда топилди

«Бишкеклик маняк» номи билан танилган Қумарбек Абдиров Қирғизистон пойтахтидаги 1-сонли тергов изолятори камерасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда 24.кг нашри хабар берди. Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) бир қатор шов-шувли қотилликларда айбланган 41 ёшли шахс ўлганини тасдиқлаган. Жасад 7 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 да топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳбус ўз жонига қасд қилган. Мазкур факт юзасидан…

Батафсил...

Ҳайдовчилик гувоҳномаси: Яхши ўқиган курсантлар 4 ойдан кейин имтиҳон топширишлари мумкин

Ҳайдовчилик гувоҳномаси: Яхши ўқиган курсантлар 4 ойдан кейин имтиҳон топширишлари мумкин Бу ҳақда Транспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш давлат маркази хабар берди. Маълумотга кўра, 10 февралдан бошлаб давлат ҳайдовчилик мактабларига қабул янги тартибда – фақат онлайн тарзда амалга оширилади. Avtomektep.srs.kg веб-сайтига кириб, шахсий маълумотларни тўлдириб, ўқиш ҳудуди ва гувоҳнама тоифасини танлаб, уни юбориш кифоя. Ариза кўриб чиқилгандан сўнг, номзод…

Батафсил...

Ўшда бокс бўйича Қирғизистон ёшлар чемпионати бошланди

Бугун, 9 феврал куни Ўш вилоятида 2012-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Қирғизистон ёшлар чемпионати бошланди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан келган 300 дан ортиқ ёш спортчи иштирок этмоқда. Чемпионат 13 февралгача давом этади.

Батафсил...

Ўшда автотураргоҳсиз уйлар қурилган: Масъул меъморлар ҳибсга олинди

Қурилиш соҳасидаги қонунбузарликлар бўйича тергов доирасида Ўшда архитектура бўлими ходимлари ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, қурилиш компаниялари лойиҳа ҳужжатларида ва шу асосда турар-жой мажмуаларининг тасдиқланган лойиҳаларида аҳоли учун автотураргоҳлар ҳақида нотўғри маълумотлар кўрсатган. Баъзи ҳолларда мажбурий инфратузилма ўрнига тижорат объектлари қурилган. Махсус хизмат архитектура ходимлари қурилиш компаниялари билан дастлабки келишувларга…

Батафсил...

75 нафар шахс яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди

Қирғизистонда сиёсатчилар ва жамоат арбобларидан иборат 75 нафар шахс президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенгеш раиси Нурланбек Тургунбек ўғлига мурожаат қилиб, яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди. Қирғизистонда сиёсатчилар ва жамоат арбобларидан иборат 75 нафар шахс президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенгеш раиси Нурланбек Тургунбек ўғлига мурожаат қилиб, яқин вақт ичида президентлик сайлови ўтказишга чақирди. Уларнинг исм-шарифлари келтирилган мурожаат…

Батафсил...

Ўшда Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланди

Бугун, 9 феврал куни Ўш шаҳрида буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг 585 йиллиги нишонланмоқда. Тадбир арбобнинг янги очилган ҳайкали олдида ўтказилда бошлиниб, Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театрида давом этди. Маросимда шаҳар раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консулхонаси вакиллари, Бобур театри ижодкорлари, ўзбек миллий маданий маркази, мактаб ўқувчилари ва шаҳар фаоллари иштирок этиб,…

Батафсил...

С. Шарипов мактаби тўлиқ таъмирланиб, унинг ичидаги болалар боғчаси “Sun Rise” меҳмонхонасига кўчирилади

Ўш шаҳридаги Солижон Шарипов мактаби капитал таъмирланади. Билим даргоҳида жойлашган №22 «Умут-Наристе» болалар боғчаси бошқа жойга кўчирилиб, бино тўлиқ синф хоналарига айлантирилади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 7 феврал эрталабки рейдда С. Шарипов таълим муассасаси биносининг ҳозирги ҳолати билан танишди. Унда мэр бу йил мактаб биносини тўлиқ таъмирлаш зарурлигини таъкидлаб, таъмирлаш ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини…

Батафсил...

Новкен туманидаги ягона Улуғ Ватан уруши фахрийси 99 ёшида вафот этди.

Ўрмон Дадажанов 1945 йил мартдан 1950 йил апрелгача 26-отлиқ полкнинг 1249-ҳарбий қисмида отлиқ аскар бўлган ва 1950-1980-йилларда Моси қишлоғидаги машина-трактор станциясида пайвандчи бўлиб ишлаган. Фахрийнинг ортидан 7 фарзанди, 28 набираси ва 37 чевараси қолди.

Батафсил...

Ҳайдовчилар диққатига: Ўш шаҳридаги Атабаев ва Ю. Толонов кўчалари вақтинча ёпилди

Ўш шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, 9 феврал куни соат 01:00 дан бошлаб, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Атабаев кўчасида А. Суюмбаев кўчасидаги кўприкдан Ю. Толонов кўчаси ва Королев кўчаси чоррахасигача бўлган йўналишларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Шаҳар мэрияси ҳайдовчилар ва шаҳар аҳолисини содир бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришга чақиради.

Батафсил...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чет элдаги шифокорларни ўз ватанларига қайтаришни режалаштирмоқда

Россияга ишчи ташрифи доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Канибек Досмамбетов Москвада ишлаётган қирғизистонлик тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Учрашув Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасида бўлиб ўтди ва унда 60 га яқин шифокор иштирок этди. Учрашувда мутахассисларни ўз ватанларига қайтариш ва Қирғизистонда соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Вазир амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббиёт муассасаларини…

Батафсил...