Ишлаб чиқаришда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 111 миллион сом компенсация тўланди

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги 2025 йилда меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича ўтказилган текширувлар натижаларини эълон қилди.

Маълумотга кўра, йил давомида 28 инспектор 1173 та текширув ўтказиб, меҳнат қонунчилигининг 1885 та бузилишини аниқлади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда 161 киши жабрланиб, улардан 94 нафари оғир жароҳат олиб, 63 нафар ходим вафот этган.

Марҳумларнинг оилаларига тўланган компенсациянинг умумий миқдори 111 миллион сомдан ошди. Иш берувчиларга 8,8 миллион сом жарима солинди, шундан 6,9 миллион сом ундирилди.

Вазирлик меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини мониторинг қилиш ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш жойида хавфсизликни яхшилашга қаратилганлигини таъкидлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ