АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Махсус Вакили Серхио Гор Қирғизистонга ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, ташриф доирасида Серхио Гор Президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашувлар ўтказади. АҚШ Президентининг Махсус Вакили шунингдек, 4-5 феврал кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё – АҚШ (В5+1) иқтисодий форумида иштирок…
Батафсил...Kun: 04.02.2026
Сунъий навбат уюштирилган: Ўшда «Достук» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи ҳибсга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги «Достук-автожол» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Н.О. ҳибсга олинганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, 2 феврал куни мазкур мансабдор шахс давлат чегарасида сохта навбатлар уюштиргани ва чет эл фуқароларини тўсиқсиз ўтказиш учун воситачилар орқали мунтазам равишда пул олгани аниқланди. У шунингдек, чегарада айрим жиноий фаолият билан шуғулланган шахсларга ёрдам кўрсатган. Гумонланувчи ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг…
Батафсил...Ўшдаги учта асосий кўчанинг инфратузилмаси босқичма-босқич таъмирланади
Бугун, 4 феврал куни Ўш мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд доирасида “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Алимбек Дотҳо кўчасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, шаҳар марказидаги Алимбек Дотҳо, Қурманжон Дотҳо ва А. Масалиев кўчаларининг инфратузилмаси босқичма-босқич таъмирланади, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кучайтирилади. Шунингдек, атрофни янги қурилган биноларга мос равишда тартибга солиш…
Батафсил...Сулаймон-Тоо муниципал ҳудудига 2025 йилда 3,5 миллиард сомдан ортиқ маблағ сарфланди
Сулаймон-Тоо муниципал ҳудудига 2025 йилда 3,5 миллиард сомдан ортиқ маблағ сарфланди Бу ҳақда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев Сулаймон-Тоо муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашувда билдирди. Учрашувда шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов ва тегишли муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Шаҳар рахбари сўзларига кўра, мазкур ҳудуд шаҳар марказида жойлашганлиги сабабли энг кўп инвестициялар жалб қилинди, 30 та кўча асфальтланиб, ижтимоий объектлар капитал…
Батафсил...