Жапаров Мамасадиқовни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилди ва МХДҚга қайтарди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Рустам Мамасадиқовни Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Бошқа бир буйруқ билан Мамасадиқов Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари бу лавозимда 2025 йил 1 декабргача, яъни Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлангунга қадар ишлаган. Мамасадиқов биринчи марта 2008 йили МХДҚ раисининг…

Батафсил...

Қирғизистон президенти МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиевни ишдан бўшатди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевни ишдан бўшатди ва уни Бош вазир ўринбосари лавозимидан ҳам озод қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилди. Жапаров томонидан имзоланган фармон Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 1-қисмининг 4-банди ва 71-моддасига мувофиқ экани баён қилинган. Ташиевнинг ишдан бўшатиш сабаблари ошкор этилмаган. Шу куни, 10 февралда президент сайтида Жумгалбек Шабданбеков…

Батафсил...