Ўш шаҳрида сувни муҳофаза қилиш режимини бузган ишхонага жарима солинди. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, «Фирма МПА» МЧЖнинг «Яккалик» каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасида ноқонуний жойлашганлиги аниқланди. Текширув давомида компания сувни муҳофаза қилиш зоналари талабларига риоя қилмагани аниқланди. Мазкур ишхонага Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ, жами 117 минг сом миқдорида…
Батафсил...Oy: Dekabr 2025
Ўшдаги Бобур номидаги театрнинг декабр ойи репертуари
Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали драма театри декабр репертуарини тақдим этди: 5 декабр, соат 14:00 — «Вахшат малаги»; 6 декабр, соат 14:00 — «Бомж» 7 декабр, соат 14:00 — «Соқов келин»; 8 декабр, соат 14:00 — «Вахшат малаги»; 9-декабрь, соат 14:00 — «Бомж» 10 декабр, соат 14:00 — «Соқов келин»; 15-30 декабр — «Қиш эртаклари» болалар спектакли.
Батафсил...246 та хусусий клиника амалдаги лицензияларсиз фаолият юритаётгани аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги 541 дан ортиқ хусусий тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида кенг кўламли текширув ўтказди. Департамент маълумотларига кўра, текширув натижасида 246 та хусусий клиника (45,5 фоиз) амалдаги лицензияларсиз фаолият юритаётгани аниқланди. Шунингдек, 295 та лицензияга эга субъектдан 110 тасида лицензиялаш талабларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари аниқланди. Буларга сертификатсиз ходимларни ёллаш, тиббий маълумотга эга бўлмаган одамларни ёллаш, санитария қоидаларига риоя…
Батафсил...Мирзиёев Каримов давридаги пахта сиёсатини танқид остига олди
Ўзбекистонда 27 йил давомида пахта етиштириш илмий ёндашувларсиз олиб борилган, шу сабаб одамлар далаларда азоб чекишган. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда 4 декабрь куни Сирдарё вилояти фермерлари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz» нашри «Ўзбекистон 24» телеканали сюжетига таяниб. «Умримиз пахтада бекор ўтган экан. 27 йил қийналганмиз. Шу пахта деган балони ҳаммамиз далада кўрдик, биримиз икки бўлмади. Илм…
Батафсил...11 йилдан кейин. Қотиллик, контрабанда ва талончиликда гумон қилинган УЖГ (Уюшган жиноий гуруҳ) аъзолари ҳибсга олинди
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Муса тахаллуси билан танилган 48 ёшли Г.М. исмли фуқаро жиноий гуруҳ тузган ва 2012-йилдан бери Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятларида талончилик билан шуғулланган. Хабарларга кўра, гуруҳ контрабанда, гиёҳванд моддалар ва товарларни ташиш билан ҳам шуғулланган. Шунингдек, улар ўғирланган машиналарни Боткен орқали Тожикистонга сотгани ҳам қайд этилган. 2014-йилда УCТ аъзолари Боткендаги уйга бостириб кириб, икки кишини…
Батафсил...9-10 декабр кунлари кучли магнит бўронлари кутилмоқда
Мутахассислар 9 ва 10 декабр кунлари икки марта қуёш чақнаши ва плазма отилишидан кейин G2-G3 магнит бўронларини башорат қилмоқдалар. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораториясининг Телеграм каналида хабар берилди. «G2-G3 магнит бўронлари (ўртача ва кучли) сешанба ва чоршанба кунлари кеча кечқурун содир бўлган М8.1 чақнашидан кейин Ерга етиб келган плазма отилиши натижасида кутилмоқда. У ўртача…
Батафсил...Қирғизистонда хорижий разведка агенти жосусликда айбланиб қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Қирғизистонда хорижий разведка агенти ҳибсга олинди, деб хабар берди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати 8 декабр куни. У Қирғизистон Жиноят кодексининг 324-моддаси («Жосуслик») бўйича айбдор деб топилди ва қамоқ жазосига ҳукм қилинди. МХДҚ хорижий агент судда айбини тан олганини таъкидлади.
Батафсил...Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда
Қирғизистонда 207 та мактаб онлайн ўқитишни амалга оширмоқда ва 214 та болалар боғчаси вақтинча карантинда Бу ҳақда Таълим вазирлиги билдирди. Мамлакатда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар сонининг кўпайиши муносабати билан болаларнинг аҳволи Таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат санитария-эпидемиология назорати департаментининг қатъий назорати остида. Ҳозирда таълим муассасаларида касалликларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда. Санитария-эпидемиология хизматининг карантин бўйича…
Батафсил...Хорватиялик футбол афсонаси Қирғизистон терма жамоасига мураббийлик қилиши мумкин
8 декабрь куни Бишкекдаги Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) биносида таниқли хорватиялик мураббий Роберт Просинечки бошчилигидаги Хорватия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚФИ матбуот хизмати хабар берди. ҚФИ вакили сифатида учрашувда биринчи вице-президент Нурдин Букуев, бош котиб Медербек Сидиков ва техник директор Дайнис Казакевич иштирок этди. Просинечкидан ташқари, Бишкекка Словакиянинг «Нитра», Хорватиянинг «Интер Запрешич», Италиянинг «Лечче» ва Англиянинг «Ипсвич»…
Батафсил...Тоғларда -33 даражагача совуқ бўлади. Бугундан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб қор ёғади, йўллар сирпанчиқ бўлади
Қирғизгидрометнинг хабар беришича, 8-9-10 декабр кунлари бутун мамлакат бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги аксарият ҳудудларда секундига 15-20 метрга, Иссиқкўл акваториясида эса секундига 19-24 метрга етади. Йўллар музли ва сирпанчиқ бўлади. Шу кунларда тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -33 даражагача тушади. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида энг паст ҳарорат -23 даража бўлиши…
Батафсил...Ўш шаҳрида гўшт нархларини назорат қилиш учун кенг кўламли рейд ўтказилди
Текширувда Ўш шаҳар мэрияси, МХДҚ Ўш департаменти, монополияга қарши кураш, давлат солиқлари, ветеринария ва бошқа тегишли хизматлар раҳбарлари иштирок этди. Рейд давомида бозорлар ва савдо муассасаларида гўшт нархи, унинг сифати ва сотувчилар томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилиниши текширилди. Рейднинг асосий мақсади шаҳар аҳолиси учун гўшт нархларини барқарор даражада ушлаб туриш ва нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олишдир.
Батафсил...МСК: Сайланган номзод 3 кун ичида ўз аризасининг нусхасини топшириши керак
Марказий сайлов комиссияси сайланган депутатларга аввалги лавозимларидан истеъфога чиқиш учун 3 кун вақт берди. Марказий сайлов комиссияси депутатлар давлат ёки шаҳар лавозимларини эгаллай олмаслиги, шунингдек, компаниялар менежери ёки таъсисчиси бўла олмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Агар улар белгиланган вақт ичида аввалги лавозимларидан истеъфога чиққанликларини тасдиқламасалар, уларга мандат берилмайди.
Батафсил...Навоий кўчасининг таъмирланган қисми фойдаланишга топширилди
Бугун Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасининг таъмирланган қисми (Алимбек Дотҳо кўчасидан Қурманжон Дотҳо кўчасигача) фойдаланишга топширилди. Йўлни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев оқсоқоллар ва аҳоли билан биргаликда очди. Йўл транспорт воситалари ҳаракати учун кенгайтирилди ва барча стандартларга мувофиқ тайёрланди. Пиёдалар учун икки томонга йўлакчалар ва ариқлар қурилди. Йўлни таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилди.
Батафсил...Президент фуқароларни автомобил сотувида тўланадиган солиқдан озод қилувчи фармонни имзолади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров фуқаролар ва юридик шахсларни автомобиллар ва мотоцикллар сотувида уч йил солиқ тўлашдан озод қилувчи фармонни имзолади, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати. Юқорида айтиб ўтилган қоида «Иқтисодиётнинг айрим тармоқларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» номли ҳужжатда келтирилган. Таъкидланишича, ҳукуматга тегишли қонун лойиҳасини бир ой ичида Жогорку Кенешга (парламент) тақдим этиш топширилган. Президент фармонида шунингдек, 2026 йил 1…
Батафсил...Ўш вилояти раҳбари ногиронлиги бор фуқаролардан хабар олди
Кеча, 4 декабр куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўш вилояти раҳбари Аманкан Кенжебаев ҳудуддаги бир қатор оилаларга ташриф буюрди ва уларнинг аҳволи билан танишди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Кенжебаев аввал Ўзган туманидаги 1-гуруҳ ногирони Руслан Кадировнинг уйига ташриф буюрди, унинг ёлғиз онаси билан суҳбатлашиб, ижтимоий эҳтиёжлари ҳақида маълумот олди. Кадировга ойлик нафақа сифатида 8000 сом, онасига…
Батафсил...Қишлоқ хўжалиги ерларини бузганлар 8,5 миллион сомгача жаримага тортилиши мумкин
Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги ҳузуридаги Ер ва сув назорати хизмати ерлардан тўғри фойдаланиш талабларига риоя қилишга чақирди. Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда айрим фуқаролар томонидан қишлоқ хўжалиги ерларига қум ва шағал ташлаш, ноқонуний равишда бинолар қуриш ва тупроққа зарар етказиш ҳолатлари кўпайган. Вазирлик бундай ҳаракатлар Ер кодексининг қўпол бузилиши эканлигини таъкидлади ва жарима миқдорини ҳам…
Батафсил...Алимбек Дотҳо ва Қурманжон Дотҳо қабри қайта қурилди
Алимбек Дотҳо ва Қурманжон Дотҳо қабри қайта қурилди. Бу ҳақда мэриядан билдиришди. Илгари қабрнинг ташқи ва ички қисми эскириб, зиёратга келган фуқаролар учун тўлиқ шароитлар яратилмаган эди. Янги қурилган қабр мармар тошлар билан безатилиб, ичкарида зиёратчиларнинг Қуръон ўқиши учун қулай шароитлар яратилди. Мажмуа яқин кунларда МХДҚ раиси Камчибек Ташиев, Алимбек Дотҳо ва Қурманжон Дотҳонинг авлодлари ва қариндошлари иштирокида очилиши кутилмоқда.…
Батафсил...Ўшдаги А. Жунусов кўчаси фойдаланишга топширилди
Ўш шаҳридаги Аманбай Жунусов кўчаси капитал таъмирланиб, бугун фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. А. Жунусов кўчасининг умумий узунлиги 700 метр, кенглиги 24 метр бўлиб, 4 та йўлакли қилиб таъмирланди. Пиёдалар учун йўлак ва икки томонда яшил майдон яратилди, сув қувурлари ётқизилди ва ариқларга лотклар ўрнатилди. Шаҳар раҳбари рейдларнинг бирида ушбу кўчага ташриф…
Батафсил...Қирғиз қизлари ёппасига хитойликларга турмушга чиқаяптими?
Бу мавзудаги гап-cўзлар жамиятда шунчалар кўпайдики, Қирғизистоннинг хавфсизлик қўмитаси асоссиз хабарларни рад этиш учун махсус баёнот билан чиқишига тўғри келди. Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси (МХДҚ)га кўра, қирғизистонлик ва хитойлик фуқаролар ўртасида оммавий никоҳлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 3 декабр куни Қирғизистондаги 24.kg ахборот агентлиги баёнотини эълон қилди. Баёнотда МХДҚ шундай дейди: ижтимоий тармоқлар ва интернетда Қирғизистон ва Хитой…
Батафсил...ТАЪЗИЯ: Таниқли давлат ва жамоат арбоби фахрий Бўрибой Жўраев вафот этди
3 декабр куни, 86 ёшида, таниқли давлат ва жамоат арбоби, бутун умри давомида халққа хизмат қилишнинг намунасини кўрсатган фахрий Бўрибой Жўраевич Жўраев вафот этди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди Бўрибой Жўраевич 1939 йил 12 январда туғилган ва бутун ҳаётини аҳоли фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига бағишлаган. Лавозимидан қатъи назар, у масъулиятли раҳбар, саховатпеша инсон ва чинакам ватанпарвар сифатида эътироф этилган.…
Батафсил...