Ўш вилояти раҳбари ногиронлиги бор фуқаролардан хабар олди

Кеча, 4 декабр куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўш вилояти раҳбари Аманкан Кенжебаев ҳудуддаги бир қатор оилаларга ташриф буюрди ва уларнинг аҳволи билан танишди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди.

Кенжебаев аввал Ўзган туманидаги 1-гуруҳ ногирони Руслан Кадировнинг уйига ташриф буюрди, унинг ёлғиз онаси билан суҳбатлашиб, ижтимоий эҳтиёжлари ҳақида маълумот олди. Кадировга ойлик нафақа сифатида 8000 сом, онасига эса шахсий ёрдамчи хизмати учун 7681 сом тўланиши таъкидланди.

Кейин вилоят раҳбари Қора-Кулжа туманига ташриф буюрди ва 9 йилдан бери ногиронлар аравачасига муҳтож бўлган 4 нафар боланинг отаси 1-гуруҳ ногирони Гулжигит Тагаевга совғалар ва ёрдам кўрсатди.

Аманкан Кенжебаев уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш давом этишини таъкидлади.

Айни пайтда Ўш вилоятида 34 881 нафар ногирон фуқаро истиқомат қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ