Тоғларда -33 даражагача совуқ бўлади. Бугундан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб қор ёғади, йўллар сирпанчиқ бўлади

Қирғизгидрометнинг хабар беришича, 8-9-10 декабр кунлари бутун мамлакат бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгаради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушади.

Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги аксарият ҳудудларда секундига 15-20 метрга, Иссиқкўл акваториясида эса секундига 19-24 метрга етади. Йўллар музли ва сирпанчиқ бўлади.

Шу кунларда тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -33 даражагача тушади. Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида энг паст ҳарорат -23 даража бўлиши кутилмоқда.

Бу довонларда кўчки тушиб, бўрон бўлиши эҳтимоли билан боғлиқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ