Ўш шаҳридаги Аманбай Жунусов кўчаси капитал таъмирланиб, бугун фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида шаҳар мэри Женишбек Токторбаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
А. Жунусов кўчасининг умумий узунлиги 700 метр, кенглиги 24 метр бўлиб, 4 та йўлакли қилиб таъмирланди. Пиёдалар учун йўлак ва икки томонда яшил майдон яратилди, сув қувурлари ётқизилди ва ариқларга лотклар ўрнатилди.
Шаҳар раҳбари рейдларнинг бирида ушбу кўчага ташриф буюриб, йўлни кенгайтириш ва асфальтлаш бўйича кўрсатмалар берган. Натижада тўсқинлик қилган бир нечта иншоотлар олиб ташланди.
Кўчани таъмирлаш ишлари тўлиқ маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди.