Бугун Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасининг таъмирланган қисми (Алимбек Дотҳо кўчасидан Қурманжон Дотҳо кўчасигача) фойдаланишга топширилди. Йўлни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев оқсоқоллар ва аҳоли билан биргаликда очди.
Йўл транспорт воситалари ҳаракати учун кенгайтирилди ва барча стандартларга мувофиқ тайёрланди. Пиёдалар учун икки томонга йўлакчалар ва ариқлар қурилди. Йўлни таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилди.