Куни кеча Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маросим Республика Бош консулхонасида ташкил этилди. Тадбирда шаҳар фаоллари, вилоят ҳокими Элчинбек Жантоев ҳамда Ўш шаҳар ҳокимлигининг вакиллари иштирок этдилар. Тантанани Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Шавкатович Ахмедов очиб берди. У ўз нутқини қиргиз ва ўзбек тилларида йўллаб, барча иштирокчиларни икки давлатнинг мустақиллик байрамлари…
Батафсил...Kun: 17.09.2025
Қорасувда яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида кредит олган
Қорасув туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қалбаки ҳужжатлар ёрдамида банклардан кредит олган. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Унинг маълумотларига кўра, июль ойи охирида 11 киши милицияга мурожаат қилиб, маҳаллий аҳолининг фирибгарлик ҳаракати ҳақида хабар берган. Бошқармада қайд этилишича, Х.Т. 2024 йил декабр ойидан 2025 йил июн ойига қадар Қорасув туманидаги кредит бўлимларидан бири орқали…
Батафсил...Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда
Қирғизистон мактаблари янги авлод дарсликлари билан таъминланмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, бунинг учун давлат бюджетидан 744 миллион сом маблағ ажратилган. Ажратилган маблағ ҳисобидан 1, 2, 5, 7-синфлар учун “Математика” ва “Табиятшунослик. Мен ва дунё” фанлари бўйича янги авлод ўқув-услубий мажмуалари тайёрланмоқда. Ўқув-услубий мажмуа дарслик, иш дафтарлари, ўқитувчилар учун услубий қўлланмадан иборат. Жорий йилда 1, 2,…
Батафсил...Ноябрь ойида Қирғизистонда имомлар учун малака ошириш курслари бошланади
Қирғизистондаги 2500 та масжид бош имом-хатиблари ва имомлар учун 72 соатлик малака ошириш курслари жорий йил ноябрь ойининг биринчи ҳафтасидан бошланади. Бу ҳақда Ислом академияси ректори, Ph.D доктори Эрмарат Эргешов. Унга кўра, ўқув Ислом академияси, Президент ҳузуридаги Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар миллий агентлиги, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси билан келишилган ҳолда ташкил этилади. Бир ойда 40 нафар имом-хатибни тайёрлаш режалаштирилган…
Батафсил...Қирғизистонда кўп қаватли бинолар сейсмик талабларга мувофиқ қурилмоқда
Қирғизистонда кўп қаватли турар-жой бинолари қатъий қурилиш меъёрлари асосида қурилмоқда ва улар кучли зилзилаларга бардош бера олади. Бу ҳақда Миллий фанлар академияси Сейсмология институти лаборатория мудири Муратали Камчибеков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, замонавий қурилишда арматура ва сейсмик тасма каби элементларнинг мажбурий қўлланилиши уйларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Камчибеков таъкидлаганидек, 2008 йилда Ўш вилоятининг Нур қишлоғида содир бўлган зилзила пайтида кўплаб хусусий…
Батафсил...Ўш шаҳри «яшил транспорт»га қадам ташлади
Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 17 сентябрь куни Бишкекда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашди. Йиғилишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди. Томонлар Ўшга электробуслар олиб кириш ва янги троллейбус линияларини қуриш бўйича келишув имзоладилар. Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: • эстокада кўприкларини қуриш;…
Батафсил...Қорасувда қонунни бузган қурилиш компанияси 200 минг сом жаримага тортилди
Қорасув тумани Социализм қишлоғида барпо этилаётган сутни қайта ишлаш цехи қурилиши кўздан кечирилди. Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигидан маълум қилишларича, текшириш чоғида мазкур цехни қуришнинг техник регламентлари, қурилиш меъёрлари, қоидалари ҳамда бир қатор тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, қурилиш ишларини олиб бораётган “Ала-Тоо Амир” МЧЖга нисбатан далолатнома тузилиб, 200 минг сом жарима ундирилди. “Бугунги…
Батафсил...“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида 118 нафар номзод иштирок этади
Ҳар йили Таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” республика танловида бу йил 118 нафар номзод иштирок этади. Бошқарма маълумотларига кўра, бу йилги танлов Қирғизистоннинг барча вилоятлари ҳамда Бишкек ва Ўш шаҳарларидан келган умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчилар ўртасида ўтказилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 118 нафар энг яхши ўқитувчилар 18 номинация бўйича беллашадилар. Танловнинг якуний босқичи 2025 йилнинг 22-24 сентябр кунлари…
Батафсил...Жалолобод шаҳри расман Манас деб ўзгартирилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 17 сентябрда Жалолободни Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мамлакат раҳбари сайтидаги маълумотга кўра, «қонуннинг мақсади миллий идеологияни мустаҳкамлаш, халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли ҳужумлардан ҳимоя қилган олийжаноб Манаснинг номини Жалолобод шаҳрига бериш ҳисобланади». Қонун лойиҳаси бу йил 10 сентябрда Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинган. Парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси…
Батафсил...ДИҚҚАТ!!! Эртага Қорасув шаҳридаги бир нечта кўчалар автотранспорт воситалари учун ёпилади
18 сентябрь куни Қорасув шаҳридаги “Манас” стадионининг очилиши муносабати билан шаҳардаги Ленин, Б.Сидиков ва С.Мамашов кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш мақсадида Ўш вилояти ички ишлар органлари ходимлари кучайтирилган тартибда навбатчилик қилади. “Ҳурматли фуқаролар! “Манас”…
Батафсил...