Бугун, 18 сентябрь куни Ўш шаҳар рахбари Женишбек Токторбаев шаҳар туғруқхонасига ташриф буюрди. Мэр туғруқхонанинг таъмирланган биносида бўлиб, шифокорлар билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди. Туғруқхонанинг илгари хусусий шахслар томонидан фойдаланилган иккита биноси мэр фармойиши билан ҳокимликка қайтарилган. Улардан бири таъмирланиб, фойдаланишга топширилган бўлса, иккинчиси тўлиқ таъмирдан сўнг бугун фойдаланишга топширилди. Шаҳар туғруқхонасида ҳомиладор аёллар учун…
Батафсил...Kun: 18.09.2025
Бишкек суди Kloop нашрининг собиқ ходимлари иши бўйича ҳукм чиқарди
Бишкекнинг Первомайский туман суди Kloop («Клооп») нинг собиқ ходимлари — икки оператор ва икки ҳисобчига нисбатан ҳукм чиқарди. Kloop хабарига кўра, оператор ва муҳаррирлар Александр Александров ва Жоомарт Дуулатовнинг ҳар бири беш йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинган. Бухгалтерлар Н.О. ва К.Э. ҳар бирига уч йил пробация муддати берилган. Айблов томони операторларга саккиз йил, бухгалтерларга олти йиллик қамоқ жазосини сўраган.…
Батафсил...