Куни кеча Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ушбу маросим Республика Бош консулхонасида ташкил этилди.
Тадбирда шаҳар фаоллари, вилоят ҳокими Элчинбек Жантоев ҳамда Ўш шаҳар ҳокимлигининг вакиллари иштирок этдилар.
Тантанани Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Шавкатович Ахмедов очиб берди. У ўз нутқини қиргиз ва ўзбек тилларида йўллаб, барча иштирокчиларни икки давлатнинг мустақиллик байрамлари билан табриклади.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон санъаткорлари қўшиқ ва рақслар билан йиғилганларга байрамона кайфият улашдилар.
