Ўш шаҳри «яшил транспорт»га қадам ташлади

Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев 17 сентябрь куни Бишкекда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Томонлар Ўшга электробуслар олиб кириш ва янги троллейбус линияларини қуриш бўйича келишув имзоладилар.

Шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Хусусан, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
• эстокада кўприкларини қуриш;
• шаҳар атрофини айланиб ўтувчи йўллар қуриш;
• иссиқлик корхонаси печларини таъмирлаш;
• “Яшил шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ