Бишкекдан Самарага кетаётган поезд тўқнашувдан сўнг ҳаракатни давом эттирди

Қозоғистон ғарбида Бишкекдан Самарага кетаётган 317 сонли йўловчи поезди тепловоз билан тўқнашиб кетганидан кейин ҳаракатини давом эттирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ақтўбе вилоятида (Қозоғистон ғарбида) Бишкек-Самара йўналиши бўйича йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати поездда 200 дан ортиқ одам, жумладан, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари бўлганини таъкидлаган эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Махсус комиссия тузилди.

Маълум қилинишича, бугун маҳаллий вақт билан соат 16:55 да поезд Бишкек-Самара йўналиши бўйлаб ҳаракатланишда давом этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ