Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат нашрига берган навбатдаги интервьюсида Қирғизистон раҳбарияти “рус тили бутун мамлакат бўйлаб ривожланиши учун улкан қадамлар қўйганини” айтди. Унинг сўзларига кўра, давлат хизматчилари ҳужжатларни расмий тилда юритишда “кўп хатоларга” йўл қўйишади, шу боис давлат раҳбари ҳужжатларни рус тилига таржимаси билан давлат тилида расмийлаштиришни таклиф қилган. “Баъзи ҳолларда асосий ҳужжат қирғиз тилида, илова эса рус тилида. Чалкашмаслик…
Батафсил...Oy: Dekabr 2022
Қирғизистонда маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
29 декабрь куни депутатлар маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан бир йил муддатга маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди ва учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди. Ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиевнинг айтишича, маст ҳолда машина ҳайдаганлик учун 17500 сом (200 долларга яқин) жарима солинганига қарамай, кўплаб ҳайдовчилар автомобил бошқариб, спиртли ичимликлар…
Батафсил...Депутат: Қирғизистонга оммавий равишда рубль олиб келинмоқда, доллар эса қопларда олиб чиқилмоқда
Қирғизистон Республикаси парламенти депутати Жусупбек Коргонбай уулу Қирғизистонда нақд доллар тақчиллигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, cпекуляторлар катта миқдорда Россия валютасини олиб келишмоқда, доллар эса республикадан Туркия, Россия, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда. “Спекуляторлар Қирғизистонга рубль солинган чамадон олиб, бошқа мамлакатларга доллар олиб кетишади. Ҳозир доллар тақчиллиги кузатилмоқда, унинг курси ўсиб бормоқда ва бу иқтисодиётимизга бевосита таъсир қилмоқда”, —…
Батафсил...Жапаров: Давлат хизматчиларининг энг юқори маоши 100 минг сомга етди
28 декабрь куни Президент Садир Жапаров раислигида Вазирлар Маҳкамасининг якуний мажлиси бўлиб ўтди, унда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Садир Жапаров ўз нутқида 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида мамлакат ялпи ички маҳсулоти дастлабки маълумотларга кўра, 7 фоизга ўсиб, 781,4 миллиард сомни ташкил этганини таъкидлади. Президент, шунингдек, давлат хизматчилариниг маоши оширилгандан сўнг энг кўп иш ҳақи 100 минг сом…
Батафсил...Қирғизистонда “Керемет Банк” иши бўйича қўлга олинганларнинг барчаси ҳибсга олинди
“Керемет Банк” бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида қўлга олинганлар 1-тергов изоляторига жойлаштирилди. Бу ҳақда Озодликка Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. Шаҳар суди маълумотларига кўра, фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда гумон қилинган бешдан ортиқ шахс уч ой давомида изоляторда сақланади. Шу билан бирга, суд органи иш бўйича айбланувчиларнинг исмлари ва аниқ сонини айтмади. Бундан ташқари, суд жараёнлари санаси ҳали…
Батафсил...Бу миллатга жадидлар керак…
Жаҳон адабиётидаги энг машҳур, савияли китобларга назар солсак, у китобларда ўша давр муаммоларини дақиқ нуқталаригача очиб бериш, ўша замон муҳитига олиб кириш аъло даражада бажарилган. Шунинг учун ҳам бу китоблар йиллар довонидан муваффақиятли тарзда ўтиб келмоқда. Адабиёт даромад қиладиган соҳа эмас. Адабиёт – миллат тарбияловчисидир. Адиб шуни тушуниб етиб, елкасидаги масъулиятни ҳис қилиб ёзса, унинг асари барҳаёт қолади. Ҳақиқий асар…
Батафсил...“Кампиробод иши”: очлик эълон қилган маҳбусларнинг деярли барчаси акцияни тўхтатди
Кампиробод иши деб аталмиш жиноий иш бўйича ҳибсга олинганларнинг деярли барчаси очлик эълон қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш хизмати матбуот маркази хабар берди. Қайд этилишича, очлик эълон қилган 17 кишидан 16 нафари ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилган. Очлик эълон қилишда давом этаётган бир маҳбуснинг исми кейинроқ эълон қилиниши ваъда қилинган. Октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол…
Батафсил...Қирғизистонда Азаттик Медиага чеклов узайтирилди
Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Азаттик Медиа веб-сайтларини блокировка қилиш қарорини тасдиқлади. Бу ҳақда Озодликка бошқарманинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Салкин Сарногоева маълум қилди. Чеклаб қўйиш қарорига сабаб бўлган материал олиб ташланмагунча сайтлар блокланган ҳолда қолади, деди у. Шу билан бирга, у блокировка қилиш муддати қонун нормаларида кўрсатилмаганини ва у материал олиб ташланганидан кейин олиб ташланишини…
Батафсил...Боткенда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти Лейлек тумани Борбордук қишлоғида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати директори Уларбек Шаршеев ва Тожикистон миллий хавфсизлиги Давлат қўмитаси Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар беришича, учрашув чоғида чегара идоралари раҳбарлари икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида вазиятни барқарорлаштириш бўйича…
Батафсил...“Кампиробод иши”: яна 9 нафар судланувчи ҳибсда қолди
27 декабрь куни Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб номланган ишда судланувчиларнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш тўғрисидаги шикоятларини кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Шаҳар суди судьялар ҳайъати шикоятларни қаноатлантирмади ва Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқулова, «Туран» партияси етакчиси Жениш Молдокматов, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева, фуқаролик фаоллари Перизат Суранов, Али Шабдан, Илгиз Шаменов, Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби…
Батафсил...“Кампиробод иши”: беш нафар фаол яна ҳибсда қолди
Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб аталган судланувчилар адвокатларининг шикоятларини кўриб чиқмоқда. Азаттик мухбирининг хабар беришича, суд ҳайъати биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди: парламентнинг собиқ депутати Равшан Жеенбеков ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов 2023 йил 26 февралгача 1 тергов изолятори ҳибсхонасида қолдирилди. Учрашувда Жеенбеков иш бўйича кўплаб айбланувчиларнинг соғлиғи ёмонлашганини таъкидлади. 26 декабрь куни Бишкек шаҳар суди…
Батафсил...Экофаоллар Бишкек маъмуриятини янги йил кечасида мушакбозлик қилмасликка чақирди
MoveGreen жамоат ташкилоти вакиллари Бишкек ҳокимлигини Янги йил байрами арафасида мушак отишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. MoveGreen ташкилотининг фикрича, мушакбозлик экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатади. “Пиротехника воситаларининг ёниши туфайли шаҳарда доимо зич тутун пардаси ҳосил бўлади. Мушакбозлик иқлим ўзгаришига салбий таъсир қиладиган карбонат ангидрид ва иссиқхона газларини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади. Ҳавода ўнлаб оғир металлардан…
Батафсил...Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларни вақтинча Тожикистонга боришдан тийилишга чақирди
ТИВ бунга Қирғизистон фуқароларининг Тожикистон Республикасига киришини чеклаш чоралари кўрилаётгани билан боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. “Вазирлик қирғизистонликларга вақтинча Тожикистон Республикасига ёки Тожикистон ҳудуди орқали бошқа давлатларга транзит йўлига ўтмасликни тавсия қилади”, — дейилади хабарда. Қўшни давлатга кириш, чиқиш бўйича зарур маълумотлар ва маслаҳатларни олиш учун Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қирғизистон Республикасининг…
Батафсил...Бишкекда “Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой” темир йўли қурилиши бўйича лойиҳа офиси очилади
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати ўтган ҳафта охирида маълумот тарқатди. Мирзиёевга темир йўл соҳасидаги йирик халқаро лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати юзасидан ахборот берилгани айтилган хабарномада улардан бири 454 километрлик “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши эканига эътибор қаратилган. Бишкекда ташкил этилажак лойиҳа…
Батафсил...Қирғизистон Президенти маъмурияти хусусий самолёт сотиб олиш тартибини якунлади
Президент маъмурияти хусусий самолётни ижарага бериш тартибини якунламоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони Bombardier Challenger ёки Embraer Legacy компаниясидан “ихчам, кичик делегацияларнинг хорижий давлатларга ташрифи учун мўлжалланган” реактив самолёт сотиб олишга қарор қилган. “Бугунгача ундаги барча рейслар эгаси компания билан келишилган ҳолда бепул амалга оширилган. Қирғизистон томони фақат авиация…
Батафсил...Қирғизистондаги мактаблар карантин туфайли онлайн ўқишга ўтмоқда
Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп тарқалишининг кучайиши муносабати билан барча мактаблар 2022 йилнинг 24 декабрига қадар карантинга олинган. Бу ҳақда 15 декабрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида таълим ва фан вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, энг оғир вазият Бишкек, Чуй ва Талас вилоятларидаги мактабларда юзага келган.…
Батафсил...Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекнинг собиқ ҳоким ўринбосарини ҳибсга олинганини маълум қилди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Бишкекнинг собиқ ҳоким ўринбосарини, «Бишкексвет» депутати собиқ раҳбарини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар берди. Разведка хизмати маълумотларига кўра, 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда «Бишкексвет»да “корхонанинг бюджет маблағларини тизимли равишда ноқонуний ўзлаштирилилган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг таъкидлашича, аввалроқ муниципал корхонада “харажат қисмини сунъий равишда ошириш орқали” капитал таъмирланган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг…
Батафсил...«Кампиробод иши»: яна уч нафар фаол ҳибсда қолди
Фуқаролик фаоллари Али Шабдан, Айбек Бузурманқулов ва Марат Баязовлар Бишкекдаги 1 тергов изоляторида ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди. Туман судининг қайд этишича, Кампиробод иши бўйича ушбу айбланувчилар 2023 йил 20 февралгача 1 тергов изоляторида сақланади. Аввалроқ Первомайский туман суди фаоллар Чингиз Капаров, Илгиз Шаменов, Оқил Айтбоев, шунингдек, сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Ўрозай Нарматоваларнинг…
Батафсил...АҚШ Ўзбекистон-Қирғизистон чегара келишувини қўллайди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 12 декабрда Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан ўтган музокаралардан сўнг Вашингтон Тошкент ва Бишкек ўртасида эришилган чегара шартномасини қўллаб-қувватлашини билдирди. “Мен ҳар доимгидек, АҚШ Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини дастаклашда собит эканини таъкидлайман. Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарасини демаркациялашга эришганини олқишлайман. Бу минтақадаги бошқа давлатларга чегара масаласини дипломатик йўл билан ҳал этиш…
Батафсил...Қирғизистондаги Кампиробод иши бўйича айбланувчиларни ҳибсга олиш муддати узайтирилди
Фуқаролик фаоллари Чингиз Капаров, Илгиз Чаменов, Айданбек Акматов, Оқил Айтбоевлар Бишкекдаги 1-тергов ҳибсхонасида қолишди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Туман судига кўра, Кампиробод иши бўйича юқорида қайд этилган айбланувчилар 2023 йилнинг 20 февралига қадар тергов ҳибсхонасида қоладилар. Айни вақтда ушбу ишда иштирок этган яна бир шахс – Нурлан Асанбеков уй қамоғида қолдирилди. Аввалроқ, 9 декабр куни Первомайский туман…
Батафсил...