Депутат: Қирғизистонга оммавий равишда рубль олиб келинмоқда, доллар эса қопларда олиб чиқилмоқда

Қирғизистон Республикаси парламенти депутати Жусупбек Коргонбай уулу Қирғизистонда нақд доллар тақчиллигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, cпекуляторлар катта миқдорда Россия валютасини олиб келишмоқда, доллар эса республикадан Туркия, Россия, Хитой ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.

“Спекуляторлар Қирғизистонга рубль солинган чамадон олиб, бошқа мамлакатларга доллар олиб кетишади. Ҳозир доллар тақчиллиги кузатилмоқда, унинг курси ўсиб бормоқда ва бу иқтисодиётимизга бевосита таъсир қилмоқда”, — деди Қўрғонбай уулу 29 декабрь куни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилаётган Жогорку Кенеш йиғилишида.

Ўз навбатида, Миллий банк раиси ўринбосари Қайип Куленбеков Қирғизистонга рублнинг оммавий олиб кирилиши устидан назоратни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси ваколатига киришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий банки раиси Қубаничбек Боконтаев Жогорку Кенеш йиғилишларидан бирида доллар Россияга том маънода қопларда олиб кетилаётганини айтган эди. Россияга доллар оммавий экспорт қилингани ҳақидаги маълумотни Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ҳам тасдиқлади.

Охирги икки йил давомида Қирғизистонда доллар курси 85 сом атрофида барқарор бўлган бўлса, Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин вазият ўзгарган. Урушнинг дастлабки икки ҳафтасида Америка валютаси 20 сомга кўтарилиб, 106 сомга етди. Кейин курс сезиларли даражада камайди. Сўнгги бир неча ҳафта давомида расмий курс тахминан 85 сом даражасида сақланиб қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ