Бишкек шаҳар суди “Кампиробод иши” деб аталган судланувчилар адвокатларининг шикоятларини кўриб чиқмоқда. Азаттик мухбирининг хабар беришича, суд ҳайъати биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди: парламентнинг собиқ депутати Равшан Жеенбеков ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асанов 2023 йил 26 февралгача 1 тергов изолятори ҳибсхонасида қолдирилди. Учрашувда Жеенбеков иш бўйича кўплаб айбланувчиларнинг соғлиғи ёмонлашганини таъкидлади. 26 декабрь куни Бишкек шаҳар суди…
Батафсил...Kun: 26.12.2022
Экофаоллар Бишкек маъмуриятини янги йил кечасида мушакбозлик қилмасликка чақирди
MoveGreen жамоат ташкилоти вакиллари Бишкек ҳокимлигини Янги йил байрами арафасида мушак отишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. MoveGreen ташкилотининг фикрича, мушакбозлик экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатади. “Пиротехника воситаларининг ёниши туфайли шаҳарда доимо зич тутун пардаси ҳосил бўлади. Мушакбозлик иқлим ўзгаришига салбий таъсир қиладиган карбонат ангидрид ва иссиқхона газларини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади. Ҳавода ўнлаб оғир металлардан…
Батафсил...Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларни вақтинча Тожикистонга боришдан тийилишга чақирди
ТИВ бунга Қирғизистон фуқароларининг Тожикистон Республикасига киришини чеклаш чоралари кўрилаётгани билан боғлиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. “Вазирлик қирғизистонликларга вақтинча Тожикистон Республикасига ёки Тожикистон ҳудуди орқали бошқа давлатларга транзит йўлига ўтмасликни тавсия қилади”, — дейилади хабарда. Қўшни давлатга кириш, чиқиш бўйича зарур маълумотлар ва маслаҳатларни олиш учун Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қирғизистон Республикасининг…
Батафсил...