“Кампиробод иши”: очлик эълон қилган маҳбусларнинг деярли барчаси акцияни тўхтатди

Кампиробод иши деб аталмиш жиноий иш бўйича ҳибсга олинганларнинг деярли барчаси очлик эълон қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш хизмати матбуот маркази хабар берди.

Қайд этилишича, очлик эълон қилган 17 кишидан 16 нафари ўз фаолиятини тўхтатганини эълон қилган. Очлик эълон қилишда давом этаётган бир маҳбуснинг исми кейинроқ эълон қилиниши ваъда қилинган.

Октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Ҳибсга олиш муддати узайтирилганидан сўнг, иш бўйича айбланувчиларнинг аксарияти норозилик сифатида очлик эълон қилиш ниятини билдирган. Аммо кейинроқ Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров ҳамда фаоллар Айданбек Акматов ва Чингиз Капаров очлик эълон қилишини тўхтатгани маълум бўлди.

Маҳбусларнинг яқинлари, шунингдек, Омбудсман вакиллари ҳибсга олинганларни соғлиғига олиб келиши мумкин бўлган оқибатлар туфайли очликни тўхтатишга чақирди. Мустақил экспертлар ва шифокорлар ҳибсдаги айрим фаоллар ва сиёсатчиларнинг очлик эълон қилиш вақтида соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар беришди. Масалан, аввалроқ Перизат Суранованинг аҳволи заиф экани, собиқ депутат Ўрозайим Нарматова эса 28 декабрь куни суд залида ҳушини йўқотгани ҳақида хабар берилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ