Қирғизистон ва Тожикистон 17,66 км чегаранинг лойиҳа тавсифини якунлади

1-6 декабрь кунлари Боткен шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, томонлар “умумий узунлиги 17,66 км бўлган Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси чизиғи ўтиш йўлининг лойиҳа тавсифини ниҳоясига етказган”. Шунингдек, йиғилиш давомида 2023 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали келишиб олинди. Топографик гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Тожикистон ҳудудида…

Батафсил...

“Яшил альянс” Қирғизистонда атом электр станцияси қурилишига қарши чиқди

“Қирғизистон Яшил альянси” юридик шахслар ассоциацияси вакиллари Энергетика вазирлиги ҳамда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлигига мактуб йўллаб, унда мамлакатда атом электр станцияси қурилишига қарши эканликларини билдиришди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Энергетика вазирлиги «Росатом» билан Қирғизистонда атом электр станциясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослаш бўйича шартнома имзолаган эди. “Бу кам қувватли атом электр станцияси эканлиги таъкидланган бўлсада, маълумки, атом энергиясининг кичик…

Батафсил...

Журналистлар Қирғизистон ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига киритилди

Президент маъмурияти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Қайд этилишича, ишчи гуруҳ таркибига журналистлар, медиа экспертлар ва ҳуқуқшунослар киритилган. Ишчи гуруҳга оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари президент девонидан беш киши, жумладан, ҳуқуқий таъминот бўлими мудири Мурат Укушев киради. Аввалроқ, мутасаддилар ва журналистлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида депутат сўз эркинлигини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти Сахаровадаги муҳожирларни тиббий кўрикдан ўтказишни сўради

Депутат Нуржигит Қодирбеков парламент йиғилишида Россияда миграция қонунчилигига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтган кўплаб қирғизистонликларда таносил касалликлари аниқланаётгани, Россия томони уларни фақат битта клиникада даволанишга мажбур қилаётганини айтди. Унинг айтишича, Сахаров марказида очилган тиббиёт муассасаси ҳар бир текширилган мигрантдан 5700 рубль олади. “Даволанишга муҳтожларнинг барчаси Ленин проспектидаги фақат битта клиникага юборилади ва даволаниш учун 18 минг рубль талаб қилинади. Афтидан, улар…

Батафсил...