Ўш вилоятида 9 ойда автоҳалокатлардан 90 киши вафот этди

2020-йилнинг 9 ойи давомида Ўш вилоятида 415 йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ушбу бахтсиз ҳодисалар натижасида 91 киши ҳалок бўлган. 590 киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Вилоятда сентябрь ва октябрь ойларида автоҳалокатлар натижасида 25 киши ҳалок бўлди. Уларнинг иккитаси ёш болалардир.

Батафсил...

Саудия Арабистони «Хавфсиз Умра» механизмини ишлаб чиқди

Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Умрани ташкил этишда одамлар хавфсизлигига, соғлиғини таъминлашга кафолат бериш орқали «Хавфсиз Умра» ва хизматларни назорат қилиш механизмини эълон қилди. Бу ҳақда Ар-Риёд-Мубашер ахборот агентлиги хабар бермоқда. Унга кўра вазирлик тегишли томонлар билан зиёратчиларнинг ташрифи давомида хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда ва соғлиқни сақлаш протоколларидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган…

Батафсил...

COVID-19: 538 та янги ҳолат қайд қилиниб, 414 бемор тузалди

Ўтган кун давомида Қирғизистонда COVID-19 нинг 538 янги ҳолати қайд этилди. Бишкек шаҳри – 139; Ўш шаҳри – 23; Чуй вилояти – 40; Ўш вилояти – 52; Талас вилояти – 25; Норин вилояти – 17; Иссиқкўл вилояти – 31; Жалолобод вилояти – 86; Боткен вилояти – 125. Қирғизистонда тожливирус юқтирганларнинг умумий сони 57 276 кишига етди. Бир кунда COVID-19 касаллигидан…

Батафсил...

Иқтисодиёт алғов-далғов бўлаётганда пулни қандай сақлаш мумкин

Иқтисодиёт ҳозирги каби барқарор бўлмаган бир пайтда, пулни миллий ва бир нечта хорижий валютада сақлаш яхшидир. Бу ҳақда FinHelp директори Павел Вешаев «Известия» га хабар берди. «Пандемия иқтисодий инқироз туфайли кўплаб мамлакатларнинг миллий валюталарини қадрини пасайтирмоқда. Евро ва доллар асосан ғалаба қозонмоқда. Аммо чет эл валютасида пулни банкда сақласам мўмай даромад кўраман деб ишониб олмаслик керак. Ҳозирда асосийси маблағни тежаб…

Батафсил...

Бугун Олий Кенгаш депутатларининг қонунда белгиланган муддати тугади

Бугун Олий Кенгашнинг VI чақириқ депутатларининг Конституцияда белгиланган муддати тугади. Қонунга кўра, Қирғизистондаги Олий Кенгаш депутатлари беш йил муддатга сайланади. VI чақириқ парламент аъзолари 2015-йилнинг 28-октябрида қасамёд қабул қилиб, расман иш бошлаган эди. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда парламент сайловлари 4-октябрь куни бўлиб ўтган. Аммо эртаси куни унинг натижасига норози бўлган халқ ва сиёсий партиялар йиғилиб Оқ уйни эгаллаб олишган. Кейин Марказий…

Батафсил...

Сузоқда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жалолобод вилояти Сузоқ тумани хатибияти ташаббуси билан миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди. Сузоқ туманидаги Сузоқ, Ирис, Отабеков ва Қора-Дарё овул округларидаги масжид имом-хатиблари ва ёшлар махсус тадбир ташкил этишди. Тадбирнинг асосий мақсади – миллатлараро муносабатларни бузадиган провокацион кучларга қарши ижтимоий соҳадаги халқларнинг дўстлигини тарғиб қилиш. «Мамлакатимизда сиёсий вазият кескин бўлган бир пайтда, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқлар орқали…

Батафсил...

COVID-19: Янги 568 бемор қайд қилинди

Бугун, 27 октябрда Қирғизистонда яна 568 кишига тожливирус ва зотилжам (пневмония) ташхиси қўйилган. Улар: – Бишкек шаҳрида 159 киши; – Ўш шаҳрида 29 киши; – Чуй вилоятида 56 киши; – Ўш вилоятида 17 киши; – Талас вилоятида 16 киши; – Норин вилоятида 4 киши; – Иссиқкўл вилоятида 38 киши; – Жалолобод вилоятида 120 киши; – Боткен вилоятида 129 киши. Республика…

Батафсил...

Атамбаев очлик эълон қилди

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев 1-сонли тергов изоляторига ўтказилди, аммо у ердаги шароитлар туфайли очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев Спутник Қирғизистонга маълумотни тасдиқлади. Атамбаев илгари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинган эди. «Биз Алмазбек Шаршеновичга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 47-сонли қамоқхонага ўтказилишини илтимос қилдик. Аммо у айрим сабабларга кўра 1-тергов изоляторига ўтказилди. Бундан ташқари, у аввалги…

Батафсил...

Жалолободда 4 ўқувчи тожливирус юқтириб олди

Жалолободда 4 нафар ўқувчи тожливирус билан касалланган. Бу ҳақда журналистларга Жалол-Обод Касалликларни назорат қилиш ва санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбари Рома Ураимов айтиб ўтди. Унга кўра касаллик ташхиси қўйилган ўқувчиларнинг барчаси оила аъзоларидан юқтирган. «Ҳозирги кунда касаллик юқтирганларнинг сони кўпаймоқда. Ҳозирга қадар лаборатория мутахассисларимиз 200 га яқин одамни тестдан ўтказдилар. Ҳозирда биз кунига 300 дан ортиқ одамни анализларини аниқлаб берамиз. Мамлакатдаги…

Батафсил...

15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ўсди

Сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонда диний муассасалар сони 1,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда. 2020-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра мамлакатда 3329 диний бирлашмалар, ташкилотлар ва мактаблар мавжуд. Уларнинг 87 фоизи исломий, 12 фоизи насронийлар ташкилотларидир. Қолган бир фоиз яҳудийлик, буддизм ва бахавий эътиқодига тегишли муассасаларга тегишли. Қирғизистондаги диний муассасаларнинг аксарияти масжидлардир. Айни пайтда мамлакатда 2688 та масжид…

Батафсил...
1 2 3 4 5 14