Жалолободда 4 ўқувчи тожливирус юқтириб олди

Жалолободда 4 нафар ўқувчи тожливирус билан касалланган. Бу ҳақда журналистларга Жалол-Обод Касалликларни назорат қилиш ва санитария-эпидемиология назорати маркази раҳбари Рома Ураимов айтиб ўтди.

Унга кўра касаллик ташхиси қўйилган ўқувчиларнинг барчаси оила аъзоларидан юқтирган.

«Ҳозирги кунда касаллик юқтирганларнинг сони кўпаймоқда. Ҳозирга қадар лаборатория мутахассисларимиз 200 га яқин одамни тестдан ўтказдилар. Ҳозирда биз кунига 300 дан ортиқ одамни анализларини аниқлаб берамиз. Мамлакатдаги вазият туфайли республика штаби таълим муассасалари фаолиятига рухсат бермади. Шу билан бирга, касаллик талабалар орасида ҳам қайд қилинган. Хусусан, 4 нафар ўқувчига тожливирус юққанлиги тасдиқланди. Улар шаҳардаги мактабларда таълим олишади.  Уларнинг деярли барчаси касалликни   уйда касалликка чалинган оила аъзоларидан юқтирган», – дейди Ураимов.

26-октабрь ҳолатига кўра мамлакатда яна 420 киши касал юқтирди. Уларнинг 112 таси Жалолобод вилоятида қайд қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ