Иқтисодиёт алғов-далғов бўлаётганда пулни қандай сақлаш мумкин

Иқтисодиёт ҳозирги каби барқарор бўлмаган бир пайтда, пулни миллий ва бир нечта хорижий валютада сақлаш яхшидир. Бу ҳақда FinHelp директори Павел Вешаев «Известия» га хабар берди.

«Пандемия иқтисодий инқироз туфайли кўплаб мамлакатларнинг миллий валюталарини қадрини пасайтирмоқда. Евро ва доллар асосан ғалаба қозонмоқда. Аммо чет эл валютасида пулни банкда сақласам мўмай даромад кўраман деб ишониб олмаслик керак. Ҳозирда асосийси маблағни тежаб қолиш муҳимдир – деди Вешаев.

Молиячи оила банкидаги ҳисоб рақамида қанча пул бўлганда қайғурмасдан яшаши мумкинлигини ҳам айтди.

» Миллий валютада сақланган пул ҳеч бўлмаганда кейинги 2-4 ойга етса яхшидир. Агар пул, шу жумладан бошқа валюталар, оиланинг йиллик харажатларини қопласа, бу молиявий хавфсизлик ёстиғи сифатида қаралиши мумкин», – дейди эксперт.

Молиявий хавфсизлик ёстиғи бу бизнинг ҳаётимизга яқинда кириб келган янги атама. Бу келажакка ишониш учун маълум миқдордаги пулни тежашни англатади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ