Чегара можароси: Садир Жапаров мамлакат жанубига боришга қарор қилди

Президент вазифасини бажарувчи, Бош вазир Садир Жапаров бугун, 26-октябрь куни Давлат чегара хизмати раиси Уларбек Шаршеевни қабул қилди.

Учрашув давомида қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чоралар муҳокама қилинди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси Боткен вилоятининг Уч-Тепа қишлоғида 25-октябрь куни содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берди. Унга кўра Тожикистон фуқаролари чегарадаги баҳсли ҳудудга сув қувурларини ўрнатишни бошлаганлар. Қирғиз чегарачиларининг бундай ишларни тўхтатиш тўғрисидаги такрорий талабларини Тожикистон фуқаролари қабул қилмаган, натижада қирғиз томони ҳавога икки марта ўқ отган.

Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилган, тожик томони билан музокаралар олиб борилмоқда, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Садир Жапаров чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласини фақат тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч қандай ҳал қилинмаган муаммо бўлмайди. У ёки бу масалани тинч музокаралар орқали ҳал қилиш мумкин », – деди у.

Шунингдек, Садир Жапаров қўшни давлатлар билан чегарадаги низоларни тезроқ ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда у Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида бир неча кун бўлиб, чегара муаммолари билан танишмоқчи.

«Келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун масалани кейинга қолдириб бўлмайди, Чегара ҳудудлари аҳолиси тинчлик ва барқарорликда яшашлари керак «, – деди Садир Жапаров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ