Мутахассислар Жапаров сайловга борадиган бўлса, мамлакат ҳуқуқий тубсизликка дуч келишини тахмин қилишмоқда

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг баёноти адвокатлар ўртасида мунозараларга сабаб бўлди. Собиқ адлия вазири Алмамбет Шиқмаматов Озодлик билан суҳбатда мамлакатни бошқаруви қайта сайланиши мумкинлигини айтди. «Адилет»  ҳуқуқий клиникаси раҳбари Чўлпон Жақупованинг «Vesti.kg»га айтишича, агар Садир Жапаров президентликка номзодини қўйса, мамлакат юридик тубсизликка дуч келиши мумкин. Унининг айтишича, қонунга кўра, фақат парламент спикери президент вазифасини бажариши мумкин. Бироқ амалдаги раис Қанатбек Исаев истеъфога чиққан.

Бундан ташқари, парламент муддати 28-октябрда тугайди ва у президентликдан кетган спикерни қайта сайланиши савол яратади. Жақупова «булар хаос, бетартиблик ва анархияни яратмоқдалар» деди.

4-октабрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейинги норозиликлар бетартиблик билан давом этиб, мамлакатда ҳукумат алмашди. Амалда президент – Бош вазир вазифасини Садир Жапаров бажармоқда. 25-октабрь куни Норинда халқ билан учрашуви чоғида у Қирғизистонда президент сайловлари 10-январь куни бўлиб ўтишини ва декабр ойининг бошида ўз номзодини кўрсатиш учун истеъфога чиқишини эълон қилди.

23-октябрда Жапаров президент ва парламент сайловлари конституцияни ўзгартириш бўйича референдумдан сўнг ўтказилишини айтган эди.

У қирғизистонликларга мурожаат қилиб: “Хавотир олманг. Бизнинг ҳар бир ишимиз одамларнинг манфаатларига мос келмоқда «, деб баёнот берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ