Садир Жапаров истеъфога чиқишини ва президентликка номзодини қўйишини айтди

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров декабрь бошида истеъфога чиқади ва президентликка номзодини қўяди. Жапаров бу ҳақда Қўчқор тумани Мантиш қишлоғига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари вазифасини бажарувчи Жапаров ушбу фикрни ижтимоий шаҳарча қуриш учун капсула қўйгандан кейин жамоатчилик билан учрашувда айтиб ўтди.

«Президентлик сайловлари 10-январь куни бўлиб ўтади. Декабрь ойи бошида мен истеъфога чиқаман ва оддий одам сифатида қатнашаман. Агар ўтсам президент бўламан, ўтолмасам сизнинг орангизда оддий фуқаро бўлиб қоламан», – деди Жапаров.

Таъкидлаш жоизки, Марказий сайлов комиссияси президент сайловларини 2021-йилнинг 10-январига белгилаган. Қонунга кўра,  президент вазифасини бажарувчи шахс сайловда қатнашиши мумкин эмас.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ