Бишкек шаҳар маъмурий судида ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг Қирғизистон ҳукуматига қарши маъмурий даъвоси бўйича суд жараёни бошланди. “Озодлик” радиоси қирғиз хизматининг маълум қилишича, суд жараёнида ҳукумат одамлари ва ҳақийқатчининг вакиллари иштирок этмоқда. Асқаров «Қирғизистон ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таклифларини ёдга олмаяпти » дея Бишкекнинг туманлараро судига шикоят қилган. Суд 11-май кунига белгиланиб, аммо туманлараро суд тарқалиб кетгани сабабли қаралмай қолган.…
Батафсил...Bo'lim: Инсон ҳуқуқлари
МХДҚ ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиевни қўлга олганини билдирди
МХДҚ инсон ҳуқуқлари фаоли Комил Рўзиевни қўлга олди – бошқарма уни фирибгарликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбламоқда, аммо бу ҳаракатларнинг қурбони бўлганлар ҳақида ҳеч нарса билдирилмаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Қоракўл шаҳридаги тергов ҳибсхонасига киргизилди. Комил Рўзиев – аҳолига ёрдам кўрсатувчи «Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари. Мазкур ташкилот фаолиятидаги сўнгги икки ҳолат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Шу йилнинг апрель ойида Рўзиев…
Батафсил...Жалолободда номаълум шахслар тунда депутатнинг оғасини отиб кетишди
26-майдан 27-майга ўтар кечаси Жалолобод шаҳрида спортчи Нурбек Акановнинг акасига ўқ отилиб, шифохонага тушган. Бу ҳақда Turmush сайти ёзмоқда. Жалолобод вилоят шифохонасининг шифокори Алмаз Тайлановнинг айтишича, тунги соат ўн иккилар атрофида 1977-йили таваллуд топган С.А. исмли шахс шифохонага мурожаат қилган. «Беморнинг 6 жойидан жароҳати бор. Елим ўқ икки ёнбошига, белига теккан. Ўқ танасига 4-4,5 сантиметр кирган экан. 3 жойида танасини…
Батафсил...Сузоқда севганига совчи бўлган йигит ўзига ўт қўйди
25-майда Бозор-Қўрғон туманинг 24 ёшдаги А.Ж. исмлик яшовчиси ўзига бензин сочиб ўт қўйди, натижада танасининг 98% куйиб қолган. Бу Turmush сайти ёзмоқда. Сайтнинг ёзишича, йигитнинг ёнида уй эгаси ҳам бўлган ва унинг танасининг 35% куйган. Ҳар иккала шахс ҳам шифохонага етказилиб, шифокорларнинг назоратига олинган. Йигит Бозор-Қўрғон туманидан Сузоқ туманига уйланиш учун қизнинг ота-онасининг розилигини олишга келган. Аммо қизнинг отаси қизининг…
Батафсил...Фарзанд ўз отасининг жасадини темир челакка солиб ёқиб юборди
Сўқулуқ туманининг Сарбон овулида 44 ёшдаги фуқаро ўз отасининг жасадини темир челакга солиб ёқиб юборган. Бу ҳақда 26-май куни Чуй ВИИБнинг матбуот хизматига асосланиб АКИpress агенттиги хабар қилди. Маълум қилинишича, 20-май куни кечки соат тўққиз яримда милицияга Сарбон овулининг хонадонларидан бирида 73 ёшли Т.В. исмлик шахснинг куйиб кетган жасади топилгани ҳақида маълумот келган. Бу факт Жиноят кодексининг 130-моддаси (қотиллик) бўйича…
Батафсил...Ўзбекистон қирғизистонлик 50 нафар келинини олиб кетди
Ўшнинг «Дўстлик» чегара ўтказма бекатидан ўта олмаётган, Ўзбекистонга турмушга чиққан 50 нафар қирғизистонлик келинни Ўзбекистон томони қабул қилди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, қариндошлик алоқалари тасдиқланган 50 нафар қирғизистонлик келин 23-май куни Ўзбекистондаги ўз оила даврасига қайтиб кетди. Ҳозирда чегарадан ўта олмаётган фуқаролар йўқ. Ўзбекистонга келин бўлган ўнлаб қирғизистонликлар чегаралар очиқ вақтда келиб, қайта уйларига кета…
Батафсил...Ҳукумат жамоат жойларида юзқопсиз юриш учун жавобгарлик борасида огоҳлантирди
Жамоат жойлари ва транспортда юзқопдан фойдаланмайдиган фуқороларга нисбатан чора қўлланилади. Қирғизистон хукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Республика оператив штаби мажлисида бош вазир биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнўв баёнот берди. Бош вазир биринчи ўринбосари яна бир бор савдо марказлари ва дўконларнинг хавфсизлик хизматлари ходимлари мижозлар ва ходимлар томонидан санитария меъёрларига риоя этилиши учун назоратни кучайтиришлари лозимлигига эътибор қаратди. «25 май…
Батафсил...#Мен зерикдим: Қирғизистон ёшларининг овози
Ижтимой тармоқнинг Қирғизистонлик фойдаланувчилари флешмоб бошлашди. Ёшларнинг асосий мақсади жамиятдаги долзарб муаммоларни айтиб, #тажадым (мен зерикдим ёки ҳаётдан тўйдим) хештеги орқали видео юклашмоқда. Бундан ташқари ёшлар ўз саҳифаларида маълумот қолдириб, бу қадамлар орқали жамиятдаги муаммоларни давлат раҳбарига етказишни мақсад қилиб қўйишган. Акция иштирокчилари орасида таниқли шахслар ҳам бор.
Батафсил...Ўшда табиат қўйнида дам олаётганлар учун рейдлар ўтказилмоқда
Ўш вилоятида табиат қўйнида дам олишга келганларга рейдлар ўтгказилмоқда. Бу ҳақда Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев маълум қилди. Котибнинг айтишича, 23-майдан бошлаб табиат қўйнига дам олгани чиққан одамларга тушинтириш ишлари юргизилиб, огоҳлантирилмоқда. «Табиат манзараларини томоша қилгани ва дам олиш учун келганлар кўп бўлмоқда. Милиция ҳодимлари кучайтирилган тартибда иш олиб боришмоқда. Одамлар оиласи билан, баъзилар эса касбдошлари билан табиат қўйнида…
Батафсил...Ўшда фавқулотда вазият вақтида 3 нафар милиция ҳодими ишидан ҳайдалди
Фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият даврида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг уч ҳодими вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда Ўш ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди. «Уч милиция ҳодимининг ҳати-ҳаракати ИИВнинг тергов хизмати текшириб, бизга уларни ишдан бўшатиш ҳақида таклифлар беришган. Бу ҳодимлар фавқулотда ҳолат ва фавқулотда вазият вақтида мансаб ваколатларини суистеъмол қилган», – дейди Замир Сидиқов. Ўш шаҳрида фавқулотда…
Батафсил...Ота-оналар фарзандларини ҳозирдан мактабларга электрон рўйҳатдан ўтказса бўлади
Карантин даврида ота-оналар фарзандларини 1-синфга электрон тартибда рўйҳатдан ўтказса бўлади. Бу ҳақда Фан ва таълим вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, шу кунларда карантин бўлишига қарамай, мактаб ёшига етган болаларни 1-синфга электрон рўйҳатдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Аммо 22-апрелга бўлган қайдлар кўздан кечирилмайди. (Шу сабабли ўтган давр мобайнида рўйҳатдан ўтказганлар қайта қайдномани тўлдириши керак бўлади). «Шунингдек 1-синфга электрон шаклда…
Батафсил...Қорақўлда прокуратура ҳодими 150 минг сом пора билан қўлга олинди
Иссиқкўл вилоятининг маркази Қорақўл шаҳрида Етти-Ўғуз туман прокурорининг катта ёрдамчиси пора олаётган жойида ҳибсга олинди. Бу ҳақда 23-май куни AKIpressга куч тузилмаларидаги манбалари хабар қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, прокуратура ҳодими 22-май куни шаҳар кираверишда 150 минг сом пора олаётганида қўлга тушган. Эслатиб ўтамиз, 21-май куни Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев прокуратура ҳодимларини танқид қилиб, “Прокуратура ҳодимларининг маоши озлигига қарамасдан қимматбаҳо…
Батафсил...Қирғизистонда куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан COVID-19га чалинганлар сони 82 нафарга етди
Қирғизистонда COVID-19 инфекцияси куч салоҳияти тузилмалари ходимларидан 82 нафарида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Таъкидланишича, улардан 33 нафари соғайиб кетди, 49 нафари эса даволанишда давом этмоқда. Бундан аввал, куч салоҳиятига эга идора ходимларидан коронавирусга чалинганларнинг энг кўпини – милиционерлар ташкил қилиши айтилган эди. 22 май куни Қирғизистонда умумий ҳисобда 1350 кишининг касалликка чалингани маълум қилинди, 949 киши…
Батафсил...Муддати ўтган паспортларнинг яроқли муддати узайтирилди
2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача муддати ўтиб кетган паспортларнинг ва чет эл фуқароларининг, фуқаролиги йўқ шахсларнинг қайд қилиш муддати вақтинчалик узайтирилди. Бу ҳақда республика штаби маълум қилмоқда. Ҳукуматнинг 19-майдаги қарори билан қуйидаги ҳужжатларнинг яроқли муддатини вақтинчалик узайтиришга руҳсат берилган. Яроқли муддати 2020-йилнинг 1-январидан 30-декабригача бўлган вақтда ўтиб кетган, 2004-йилги намунадаги Қирғизистон фуқаролик паспорти, (эски намунадаги ID-карта) ёки ҳорижда юрган фуқаролар учун 2006-йилги…
Батафсил...Европарламент Қирғизистонни умрбод қамалган Азимжон Асқаровни озод қилишга чақирди
Европа парламенти депутатлари Қирғизистон ҳукуматини умрбод қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни қамоқдан озод қилишга чақирди. Европарламентдаги Renew Europe фракциясининг 6 аъзоси, жумладан, Европарламентнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар делегацияси раҳбари Атиже Алиева Қирғизистон адлия вазири Марат Жаманкуловга бу борада мактуб йўллади. Мактбуда 69 ёшли Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашгани, у коронавирусга чалиниш хавфи остида экани таъкидланади, шунингдек, Олий суднинг Асқаров масаласида…
Батафсил...Қирғизистонда 25-май дам олиш куни деб эълон қилинди
25-май дам олиш куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, 24-май Рамазон ҳайити якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, Меҳнат кодексига биноан кейинги иш куни дам олиш ҳисобланади. 5 кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 23-24-25-май, олти кунлик иш тартиби билан ишлаганлар учун 24-25-май дам олиг кунлари бўлиб ҳисобланади.
Батафсил...Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда
«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд». Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди. Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди. Қирғизистонда 18 май…
Батафсил...Азимжон Асқаров 69 ёшини қамоқда қаршилади
Бугун, 17 майда қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг таваллуд куни. Ҳақиқий матонат, мардлик, бир сўзлик, адолат тимсоли бўлган Азимжон Асқаров 10 йилдирки қамоқда қолмоқда. Маҳқум ҳуқуқбонни туғилган куни билан табриклаб дунёнинг турли бурчакларидан инсонлар табрик йўлламоқда. Улар тезроқ адолат қарор топиб, Азимжон Асқаров оқланиб озодликка чиқишини тилайдилар. 13 май куни Бишкекда Олий суд бир умрга қамалган ҳуқуқбон Азимжон Асқаровнинг кассация…
Батафсил...Ўшда йўловчини ҳақорат қилган милиция вазифасидан олинди
Ўш шаҳрида йўловчи ва ҳайдовчини уят сўзлар билан ҳақорат қилган милиция ҳодими вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Замир Сидиқовга таяниб «Азаттиқ» сайти ёзмоқда. Сидиқовнинг айтишича ҳодим жиноятни таҳлил қилиш гуруҳида фаолият олиб борган, унинг ёнида бўлган ҳодимларнинг ҳати ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди. Шаҳар милицияси ишдан бўшатилган ҳодим ИИВни «шарманда қилди» деб, фуқароларга…
Батафсил...Боткенда ёш ўсмирларга қурол ўқталиб қўрқитган турғун ва унинг отаси қўлга олинди
Боткен вилоятининг Қадамжой туманининг Кўк-Тала қишлоғининг 27 ёшдаги турғуни ва унинг отаси қўлга олинди. Вилоят милициясидан у 10-майда тўрт ёш ўсмирга қурол ўқталиб таҳдид қилиб, оёқларига икки марта ўқ отганини билдиришди. Отаси эса қуролни рухсатсиз сақлагани аниқланган. «Ёш ўсмирларнинг соғлигига зарар етмаган. Болаларни фикр келишмовчили сабаб қўрқитган. Яна бошқа тафсилотлар тергов давомида аниқланади», — деб тушунтирди «Клооп»га Баткен вилоят ИИБининг…
Батафсил...