5-июлда туркиялик тадбиркорларнинг кўмагида Қирғизистонга 150 кўчма кислород концентрати келтирилди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълум қилди. Қирғизистонда сўнги кунлари тожливирус ва зотилжамдан вафот этаётган инсонлар кўпаймоқда. Шу кунгача шифохоналарда ИВЛ ускуналари ва кўчма кислород концентратлари етишмаётгани айтилган. Шу сабабли ҳукумат Хитойдан 500 кўчма кислород концентратларини ҳарид қилди. Маълумотга кўра, кўчма кислород концентратларини биринчи партиясида – 500 дона келди. Яна…
Батафсил...Bo'lim: Иқтисод
Ўзбекистондан Боткенга инсонпарварлик ёрдами келди
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан Боткен вилоятига ялпи баҳоси 6 миллион 300 минг сомни ташкил қилган тиббий асбобларни юборишди. Улар орасида ҳимояланувчи воситалар, касалликни аниқловчи лаборотория асбоблари бор. Бу ҳақда Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакилининг матбуот хизмати маълум қилди. Тадбир Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Алишер Абдрахманов билан Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг музокаралари асосида ўтказилган. Боткен вилоятининг раҳбарияти, қўшни Ўзбекистоннинг…
Батафсил...Қирғизистон жисмоний шахсларга насия бериш учун қарз олади
Хусусий секторга насиялар бериш учун халқаро донорлардан 183,6 миллион доллар қарз олинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, ушбу маблағлар пандемия натижасида қийин вазиятда қолган шахсларга берилади. Маблағларнинг 122,5 миллион доллари Жаҳон банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки томонидан бериладиган бўлди. Жаҳон банки 72,5 миллион долларнинг ярмини грант шаклида, қолган ярмини эса 0,75 фоизга 38 йилга…
Батафсил...Қирғизистондаги энг кўп қарз олган вилоятлар
2020-йилнинг I чорагида Қирғизистондаги тижорат банклардаги омонатлар ҳажми 165 млрд сомни ташкил қилган. Қарзнинг ҳажми 153 млрд сомга етган. Бу ҳақда Миллий банкнинг ҳисоботида келтирилади. Омонатлар ва қарзларни вилоятларга тақсимлаганда энг юқори кўрсаткич ёки 79 фоизи Бишкек шаҳрига тўғри келган. Бишкек шаҳридаги депозит кўрсаткич 130,5 млрд сомни ташкил қилган. Шунингдек насия 1,5 бароварга оз ёки 86,2 млрд сомни, умумий маблағнинг…
Батафсил...Халқаро валюта фондининг маблағи қаерга сарфланган?
2020-йилнинг апрель-май ойлари давомида Халқаро валюта фонди (I транш) ҳисобидан сарфланган ҳаражатлар 9 765,8 млн сомга етди. Бу ҳақда молия вазири Бақтигул Жеенбаева маълум қилди. иш ҳаққи тўловига – 4 115,5 млн сом; ижтимоий эҳтиёжлар учун – 498,5 млн сом; ижтимой жамғарма ўтказмаларига – 2 131,3 млн сом; Мажбурий тиббий суғурта жамғармасининг ўтказмаларига – 1 310 млн сом; Тенглаштириш ўтказмаларига –…
Батафсил...Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли ҳали-бери қуриладиганга ўхшамайди
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси 1990- йиллардан бери муҳокама қилиб келинади, лекин шу кунгача бу лойиҳа амалга ошмай қолмоқда. Темир йўлнинг Қирғизистондаги қисмини қуриш ҳатто бошлангани йўқ. Шунга қарамасдан, 5 июнь куни Хитойнинг Гансу вилоятидаги Ланчжоу шаҳридан илк юк поезди Тошкентга йўл олди. Қирғизистон ҳудудида темир йўл ҳали ётқизилмагани учун 2,6 миллион долларлик қийматга эга юклар Хитойнинг Шинжон Уйғур районидаги Қошғар…
Батафсил...Қирғизистоннинг қайси ҳудудида ишсизлар кўп?
Қирғизистонда 2020-йилнинг I чорагида 78 минг 42 ишсиз одам қайд қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида ёзилмоқда. Уч ой давомида республика бўйлаб ишсизлар сони бўйича 1-ўринга (23 минг 524 одам) Жалолобод вилояти чиқди . Ҳудудлардаги ишсизлик кўрсаткичи 2020-йилнинг 1-апрель ҳолати бўйича: Боткен вилоятида 11 304 киши; Жалолобод вилоятида 23 524 киши; Иссиқкўл вилоятида 4 429 киши; Норин вилоятида 2…
Батафсил...Ёқилғининг улгуржи ва чакана нархлари ўртасидаги фарқ. Жадвал
Қирғизистонда ёқилғи нархини пасайтириш масаласи парламентда бир неча бор кўтарилган, аммо ҳеч қандай натижа бермади. Нархлар ўзгармаганлиги сабабли, одамлар якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан белгиланган нархларда сотиб олишга мажбур. Ушбу масала Олий Кенгашда ҳам муҳокама қилинди, унда депутатлар Монополияни тартибга солиш давлат агентлигини танқид қилдилар. Ҳозирги вақтда ёқилғининг улгуржи ва чакана нархлари нархи 14 сўмни ташкил этади, шунинг учун жамиятда турли…
Батафсил...Германия Қирғизистонга 41,8 миллион евро миқдорида грант беради
Қирғизистон Республикаси ҳукумати ва Германия ҳукумати ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган молиявий ва техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 25 июн куни Олий Кенгаш йиғилишида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Шартномага кўра, Германия ҳукумати Қирғизистонга молиявий ва техник ҳамкорлик учун 41,8 миллион евро миқдорида грант ажратади. Бунинг 21,8 млн. евро қуйидаги техник ҳамкорлик лойиҳалари учун тақдим этилади: 1. «Перинатал…
Батафсил...Боткенда 20 тонна цементни ноқонуний ташиган фуқаро қўлга олинди
27-июнда Боткен вилоятида ноқонуний цемент ташиб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 29-июнда Давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, чегарачилар Сура-Тош довонида, қирғизистонлик Т.К. исмли шахс бошқарувида бўлган юк машинаси тўхтатилган. Юк машинасини текширув жараёнида 20 тоннага яқин цемент борлиги аниқланган. Тегишли ҳужжатлар тўлдирилганидан сўнг қўлга олинган шахс Божхона ҳодимларига топширилди.
Батафсил...Бишкекда кунига 50 мингдан ортиқ юзқоп чиқарувчи корхона очилди
“Бишкек эркин иқтисодий ҳудудида” бир марталик юзқоп ишлаб чиқарувчи цех очилди. Корхонани очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова иштирок этганини ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди. Корхона 160 минг АҚШ долларига баҳоланган ускуналар билан таъминланган. Ишлаб чиқаришнинг кўлами таҳминан кунига 50-60 минг дона юзқоп чиқаради. Юзқоплар FRR1 тури бўйича EN149:2001 оврупа талабларига жавоб беради. Юзқоп чиқаришда деярли барча жараён автоматлаштирилган.…
Батафсил...Ўш шаҳрининг мунтазам режасини ишлаб чиқишга 17 млн сомдан ошиқ пул сарфланади
Жорий йилнинг сўнги Ўш шаҳрининг мунтазам режаси тасдиқланади. Бу ҳақда Ўш ҳудудий шаҳар қурилиши ва архитектура бошқармалиги раҳбарини ўринбосари Рисбек Тўқўев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 18-июнь куни ишчи комиссиянинг 16-йиғини бўлиб ўтиб, мунтазам режа муҳокама қилинган. «Ишчи комиссиянинг таркибида шаҳар кенгашининг депутатлари, ҳудудий кенгашларнинг раислари, ноҳукумат ташкилотларнинг вакиллари бор. Улар ўз таклифларини беришди. Бугунги кунда давлат лойиҳалаш институтига мэриядан…
Батафсил...Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш учун ёпилди
Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш мақсадида ёпилди. Бу ҳақда Ўш мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, дезинфекция қилиш жараёни марказий бозор, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорларида ва барча шаҳарчалардаги бозорларда ўтказилмоқда. Мэрия, ҳар куни санитар-эпидемиявий норма ва тартиб бўйича барча бозорларда текширув ишлари ўтказилаётганини қўшимча қилди. Фуқароларни эса юзқоп тақишга ва масофани сақлашга дават қилмоқда.
Батафсил...Бу йил ташқи савдо айланмаси 21,1 фоизга камайди
2020-йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 1 млрд 753,9 млн долларга етди. Бу 2019-йилга нисбатан 21,1 фоизга кам. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, бу йил экспорт 2,7 фоизга ўсди, импорт 31,4 фоизга камайди.
Батафсил...Ўшда санитар қоидаларига риоя қилмаган савдо расталари 1 ойгача ёпилиши мумкин
Ўш шаҳрида шу кунгача савдогарларга эслатма берилаётган эди, аммо санитар қоидаларга риоя қилмаган савдо расталари ўн кундан бир ойгача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда 18-июнда Ўш шаҳридаги савдо расталарида ўтказилган рейд вақтида ижтимоий ривожлантириш бўлимининг раҳбари Салтанат Аманова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар тасарруфидаги 7 ҳудудий бошқармаликда етти нафар мобил гуруҳ ташкил қилинган. «Мэр ўринбосари, мэриянинг бўлим раҳбарлари, муниципал ҳудудий…
Батафсил...Бир қатор давлатлар Қирғизистоннинг қарзларини тўлаш муддатини узайтиришга розилигини берди
Париж клубининг аъзолари – Франция, Германия, Дания, Корея ва Япония – Қирғизистоннинг қарзларини вақтинчалик тўламаслигига рози бўлишди. Бу ҳақда бош вазир вазифасини бажарувчи Қубатбек Бўрўнов бугун парламент мажлисида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташқи қарзни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар натижасида бир нечта томонларнинг розилиги олинган. «Ҳозирда Саудия тараққиёт жамғармаси билан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидаги қарзни тўлашни вақтинчалик тўхтатиш…
Батафсил...Қирғизистон давлат қарзи. Ҳар бир фуқаро учун 706,6 долларга тўғри келади
Апрель ойининг охирида ҳар бир Қирғизистон фуқаросининг давлат қарзи 706,6 долларга тенг бўлди. Бир ой давомида 1 долларгача камайди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 30 апрел ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) 4 миллиард 592,84 миллион долларни (362 миллиард 574,81 миллион сом) ташкил этган. Ушбу маблағнинг 3 миллиард 952,05 миллион доллари (311 миллиард 988,82 миллион сом) ташқи,…
Батафсил...Ўшда нима учун жамоат транспорт йўл ҳаққи 10 сом?
Ўш шаҳрида жамоат транспортининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида рақамлаштириш дастури амалга оширилмоқда. Шаҳар автокорхонаси йўловчилар учун қулайлик яратиш учун тўлов карталарини жорий этган. “Агар сиз ўзингизга қулай бўлган троллейбус ёки автобус хизматидан доимий фойдалансангиз, йўлкирани тўлаш учун махсус картани сотиб олганингиз мақул бўлади”, дейилади идора хабарида. Тўлов картасига эга йўловчилар қўйидаги тариф бўйича йўлкирани амалга ошираолади. Картанинг нархи…
Батафсил...Сузоқда тожливирус учун ажратилган пуллар нотўғри тақсимланган
Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи ва бош ҳисобчиси томонидан ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. Юқорида айтиб ўтилган мансабдор шахслар вилоят маъмуриятининг захира фондидан COVID-19 инфекциясининг олдини олиш учун ажратилган 300 минг сомни Сузоқ тумани санитария-эпидемиология назорати маркази ходимларига иш ҳақи сифатида ёки моддий ёрдам сифатида тарқатган. Ҳукуматнинг «Захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш…
Батафсил...Ўзбекистоннинг давлат қарзи $18,2 миллиардга етди
Ўзбекистон ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 18 миллиард 200 миллион АҚШ доллари эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 31,3 фоизни ташкил этган. Бундан ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 10,9 млрд. АҚШ доллари, ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд. АҚШ доллари. Бу ҳақда…
Батафсил...