Қирғизистонда 2020-йилнинг I чорагида 78 минг 42 ишсиз одам қайд қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг маълумотида ёзилмоқда.
Уч ой давомида республика бўйлаб ишсизлар сони бўйича 1-ўринга (23 минг 524 одам) Жалолобод вилояти чиқди
.
Ҳудудлардаги ишсизлик кўрсаткичи 2020-йилнинг 1-апрель ҳолати бўйича:
Боткен вилоятида 11 304 киши;
Жалолобод вилоятида 23 524 киши;
Иссиқкўл вилоятида 4 429 киши;
Норин вилоятида 2 765 киши;
Ўш вилоятида 20 504 киши;
Талас вилоятида 2 838 киши;
Чуй вилоятида 4 365 киши;
Бишкек шаҳрида 5 586 киши;
Ўш шаҳрида 2 727 киши;