Текебаев: Президентлик сайлови 10 ёки 17 январь кунлари ўтказилиши керак

Президент сайлови 10 ёки 17 январда ўтказилиши керак. Бу ҳақда бугун, 22-октабрь куни депутат Ўмурбек Текебаев маълум қилди. “МСК бугун президентлик сайловларига тайёргарлик қачон бошланиши ва тугаши тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Бу уларнинг вазифаси, – деди у.

Батафсил...

Жээнбеков томонидан тугатилган МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати қайта ўз ишини бошлади

Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров томонидан 16-октабрь куни имзоланган фармонга мувофиқ, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати қайта тикланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Шундай қилиб, экс-президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг 14-октабрдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши хизматини тугатиш тўғрисидаги фармони бекор қилинди. Энди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси: – Коррупцияга қарши курашиш хизмати фаолиятини таъминлайди; – Коррупцияга…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 21- октябр куни соат 05:10 да Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, унинг кучи Сузоқ туманининг Кўк-Ёнғак шаҳарчасида, Сўқу-Тош, Фрунзе, Бўстон қишлоқларида, Бозор-Қўрғон туманининг Бозор-Қўрғон қишлоғида 4,5 балл ва Арстанбап қишлоғида 4 баллга етган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Батафсил...

Раимбек Матраимов гаров эвазига ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан озод қилинди

Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов тергов билан ҳамкорлик қилгани учун ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан қамоққа олинмади. Қарорни Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди қабул қилди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тезкор ходимлари қуршовида бўлган Раимбек Матраимов журналистларнинг саволларига жавоб бермади. Матраимовнинг адвокати унинг тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан қамоққа олиш чораси…

Батафсил...

МХДҚ: Жалолободда халқаро террористик ташкилот аъзолари ҳибсга олинганини маълум қилди

Жалолободда халқаро террористик ташкилот аъзолари ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Гумондорлар кеча, 19-октабрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва милиция томонидан террористик ташкилотларнинг яширин тузилмалари ва уларни молиялаштириш каналларини аниқлаш, олдини олиш ва блокировка қилишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳибсга олинган. Улар Қирғизистон фуқаролари Б.О. ва Э.К. бўлиб чиққан. Маълумотга кўра, 19-октябрь куни…

Батафсил...

Р. Матраимов бошқа фамилия билан янги паспорт олганми?

Раимбек Матраимовнинг янги паспортининг сурати ижтимоий тармоқларда мунозараларга сабаб бўлмоқда. Суратда Раимбек Матраимовнинг шу йил 15 октябрда Исмаилов номи билан янги паспорт олганлиги кўрсатилган. Маълумотлар аниқланмоқда.

Батафсил...

МХДҚ: Раимбек Матраимов ҳибсга олинди

 Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов 20-октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Раимбек Матраимов коррупция бўйича судгача бўлган суд иши давомида ҳибсга олинган. У 2016 йилдан буён божхона соҳасида коррупция схемасини ташкил қилишда айбланмоқда. Ҳозирда судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.…

Батафсил...
1 … 84 85 86 87 88 … 94