Вазир Қазақбаев Россияга бориб ислоҳотлар учун маблағ сўради

Ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев Россияга ташрифи давомида ислоҳотлар учун иқтисодий ёрдам масаласини кўтарган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

22-октабрь куни Қазақбаев Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерал Кенгаши Халқаро алоқалар қўмитаси раиси Константин Косачев билан учрашган.

Ташқи ишлар вазири мамлакатда юз бераётган воқеалар ҳақида қисқача маълумот бериб, вазият барқарорлашганини ва сиёсий жараён конституциявий майдонга қайтганини таъкидлади.

 Шу билан бирга, у Қирғизистон бундан кейин ҳам Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беришини айтди.

«Вазир шунингдек, ислоҳотлар учун иқтисодий ёрдам масаласини кўтарди. Шунингдек, тожливирусга қарши биргаликда курашиш, парвозларни тўлиқ тиклаш, хизматлар, капитал, товарлар ва ишчи кучларининг эркин ҳаракати тўғрисидага масалаларни муҳокама қилди», – дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Россия томони ушбу масалаларни стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари доирасида ҳал этишда ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ