Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров томонидан 16-октабрь куни имзоланган фармонга мувофиқ, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизмати қайта тикланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шундай қилиб, экс-президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг 14-октабрдаги Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши хизматини тугатиш тўғрисидаги фармони бекор қилинди. Энди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси:
– Коррупцияга қарши курашиш хизмати фаолиятини таъминлайди;
– Коррупцияга қарши хизматни янада оптималлаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Садир Жапаров имзолаган фармон расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.