МХДҚ: Жалолободда халқаро террористик ташкилот аъзолари ҳибсга олинганини маълум қилди

Жалолободда халқаро террористик ташкилот аъзолари ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гумондорлар кеча, 19-октабрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва милиция томонидан террористик ташкилотларнинг яширин тузилмалари ва уларни молиялаштириш каналларини аниқлаш, олдини олиш ва блокировка қилишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳибсга олинган. Улар Қирғизистон фуқаролари Б.О. ва Э.К. бўлиб чиққан.

Маълумотга кўра, 19-октябрь куни эрталаб ҳибсга олинганлар тадбиркорга ҳужум қилиб, 400 минг сомни ўғирлашган.

Далилий ашё сифатида ўғирланган пуллар, қалбаки хорижий валюта, электр токи урадиган асбоб ва пичоқ топилган.

«Ҳибсга олинганлар Суриядаги ноқонуний қуролли гуруҳлар фаолиятида қатнашиш ва нодавлат ташкилотлар аъзоларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро террористик ташкилотлар раҳбарларининг кўрсатмаларига биноан талон-тарож қилишни ташкил этиш учун Қирғизистонга келганлар», дейилади хабарда.

Судгача бўлган жараёнлар Жиноятлар ва қилмишларнинг ягона реестрида рўйхатга олинган. Ушланганлар Жалолобод шаҳар милициясининг ҳибсхонасига олиб кетилган. Тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ