Сергей Лавров Қирғизистондаги вазиятни баҳолади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистондаги мавжуд вазиятга баҳо берди.

Лавров Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашувлар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар бундан буён ҳам ишонч, ҳурмат ва ўзаро манфаатдорлик асосида бўлишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Россия парламент сайловларидан кейин Қирғизистондаги вазиятни диққат билан кузатиб келган.

«Бизнинг баҳолашимизга кўра ички сиёсий вазият ҳуқуқий майдонга қайтишни бошлади. Бугун биз парламент ва президент сайловлари жадвали, конституциявий ислоҳотлар тўғрисида келишилаётгани ҳақида маълумот олдик», деди у.

Лавров мамлакат тараққиёти векторини аниқлаш бўйича барча жараёнлар ички миллий келишув асосида амалга оширилишига ишонч билдирди.

«Россия бизинг қирғиз дўстларимизни қўллаб-қувватлайди», деди у.

Лавров, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик одатда энг юқори даражада эканлигини таъкидлаб, пандемия сабабли Қирғизистон ва Россия ўртасида бирдамлик йилига бағишланган баъзи тадбирлар 2021 йилга режалаштирилганлигини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ