Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 21- октябр куни соат 05:10 да Жалолобод вилоятида 5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, унинг кучи Сузоқ туманининг Кўк-Ёнғак шаҳарчасида, Сўқу-Тош, Фрунзе, Бўстон қишлоқларида, Бозор-Қўрғон туманининг Бозор-Қўрғон қишлоғида 4,5 балл ва Арстанбап қишлоғида 4 баллга етган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ