Бугун Москвада Қазақбаев ва Лавров учрашади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаев бугун Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.

Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, учрашув қирғиз томонининг ташаббуси билан ташкил этилган. Бу Қирғизистоннинг янги тайинланган ташқи ишлар вазирининг хорижга биринчи ташрифи.

Бугунги учрашувда Қирғизистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қиладилар. Шундан сўнг, Москва вақти билан соат 13: 00да қўшма матбуот анжумани ўтказилиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ