Раимбек Матраимов гаров эвазига ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан озод қилинди

Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов тергов билан ҳамкорлик қилгани учун ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан қамоққа олинмади. Қарорни Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди қабул қилди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тезкор ходимлари қуршовида бўлган Раимбек Матраимов журналистларнинг саволларига жавоб бермади. Матраимовнинг адвокати унинг тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун ҳеч қаёққа кетмаслик шарти билан қамоққа олиш чораси билан ҳибсга олинмаганлигини айтди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 20-октабрь куни Раимбек Матраимовнинг ҳибсга олинганини эълон қилди. Унинг тарафдорлари Матраимов терговга  ўз хоҳиши билан келганини айтишмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матраимов ва бошқа божхоначилар 2016-йил бошида божхона тизимида коррупция схемасини ўрнатганлиги ва давлатга ўта катта зарар етказган ушбу схема ҳанузгача амалда бўлганлиги ҳақида хабар беришган эди.

Кейинроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Раимбек Матраимов давлатга 2 миллиард сом зарар етказганликда гумон қилинаётгани ва гумонланувчи унга пул тўлашга рози бўлганлиги ва дарҳол 80 миллион сомни ўтказгани ҳақида хабар тарқатди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ