Қирғизистонда Қурбон ҳайит 28 июнда. Ўзбекистон муфтияти ҳайит санасини айтишга шошилмаяпти

Жорий йилда Қурбон ҳайити Қирғизистонда 28 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтияти маълум қилди. Муфтият Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланишини таъкидлаган. Рамазон ҳайити Марказий Осиё давлатларида 21 апрелда нишонланган эди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси эса 19 июнда исломий тақвим бўйича Зулҳижжа ойи бошланганини маълум қилди. Ислом арконларига мувофиқ Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни Қурбон ҳайити сифатида нишонланади. Бироқ Ўзбекистон…

Батафсил...

Туркияда 15 нафар қирғизистонлик одам савдоси қурбони бўлгани маълум қилинди

15 июнь куни АҚШ Давлат департаменти 188 давлатга оид маълумотларни ўз ичига олган дунёдаги одам савдоси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. АҚШ Давлат Департаменти тайёрлаган 95 саҳифалик ҳисоботнинг асосий қисми одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича тавсияларга бағишланган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга кўра., 2022 йилда 27 миллион қурбондан атиги 115,3 минг кишининг шахси аниқланган. Ҳисоботда, шунингдек,…

Батафсил...

Қирғизистон: МСК сайлов ўтказилмаган дея даъво қилганларни жазолашни таклиф қилди

Қирғизистон МСК 28 май куни бўлиб ўтган 26-сонли Ленинский бир мандатли сайлов округи бўйича Жогорку Кенеш депутати сайлови натижаларини ҳақиқий эмас, деб топди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди. Аввалроқ сайловда қатнашиб, энг кўп овоз тўплаган номзодлар Улан Сариев ва Дамира Ниёзалиевани рўйхатга олиш бекор қилинган эди. 9 июнь куни Бишкек маъмурий суди МСК қарорини, 16 июнь куни эса Олий…

Батафсил...

Россия Қирғизистоннинг “Элкарт” миллий тўлов картасини ишга туширишни режалаштирмоқда

Қирғизистоннинг “Элкарт” миллий тўлов картаси Россияда келаси йилдан ишга тушиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди. ТАСС нашрнинг ёзишича, айни пайтда бу борада қизғин ишлар бошланган. Эслатиб ўтамиз, “Элкарт” Қирғизистонда энг кенг тарқалган тўлов картаси ҳисобланади. 2022 йил учун расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикасида банк карталари сони 4,3…

Батафсил...

Қирғизистон арзон уй-жой қурилиши учун 100 миллион доллар кредит олади

12 июнь куни Қирғизистоннинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитасида “Қирғизистон ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида “Қирғизистонда уй-жой қурилишини молиялаштириш” лойиҳаси бўйича кредит битимини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда Иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Чоро Сейитов тақдим этди. Унинг қайд этишича, Саудия тараққиёт жамғармаси амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли давр ва йиллик…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга МДҲда қидирилаётган 85 минг кишига оид маълумотларни тақдим этди

Қирғизистонда жорий йилнинг 2 июнидан МДҲ мамлакатларида қидирувда бўлган шахслар юзини таниш тизими ишга туширилди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур тизим учун қидирувда бўлган 85 мингдан зиёд шахс бўйича маълумотни тақдим этган, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлиги маълумотига таянган ҳолда. Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган 10 кун ичида юз таниш функциясига эга бўлган кузатув камералари ёрдамида қидирувда…

Батафсил...

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб синов поезди йўлга тушди

Хитойнинг Zhejiang Union of Railway Logistics ширкати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси” давлат корхонаси ҳамкорлигида 9 июнь куни Ланджоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди йўлга тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумот тарқатди. Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, илк синов поезди ҳаракатига “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни…

Батафсил...

Бишкекда бир оиланинг ўлдирилиши бўйича шов-шувли иш судга топширилди

Бир оила – она ва унинг икки вояга этмаган фарзандини ўлдириш бўйича иш судга топширилди. Бу ҳақдаги маълумотни 12 июнь куни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати тасдиқлади. Қайд этилишича, ишни Октябрь туман суди кўриб чиқади. 17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-микрорайонида уч марта қотиллик қайд этилди. Полиция хонадон эгаси ва унинг икки вояга етмаган фарзандининг жасадларини зўравонлик ўлим белгилари билан…

Батафсил...

Қирғизистон «яқин келажакда» миллий валютани мамлакат ичида босиб чиқаради

Яқин келажакда Қирғизистон ўз миллий валюта банкнотларини республика ҳудудида босиб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда Садир Жапаров 9 июнь куни балиқ етиштирилишининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирданоқ Қирғизистон Республикасида миллий валютани чоп этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда, зарур жиҳозлар харид қилинган. “Биз уни албатта ишга туширамиз”, деб ишонтирди Президент.…

Батафсил...

Санкт-Петербургда тожик ва қирғиз мигрантлар ўртасидаги муштлашув ортидан 380 киши қўлга олинди

Санкт-Петербургдаги “Лахта-Центр” қурилиш майдони ҳудудида тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида рўй берган оммавий муштлашув ортидан 380 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Муштлашув нима сабабдан юзага келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. ВЧК-ОГПУ сайти ўз Telegram-каналида оммавий муштлашув 3 июнь оқшомида “Лахта-Центр” ҳудудидаги ошхонада бошлангани, кейин эса кўчада давом этгани ҳақида ёзган. Мигрантлар томонидан Озодликнинг тожик хизматига йўлланган видеода муштлашув чоғида фақат муштумлар эмас,…

Батафсил...

Қирғизистонлик тадбиркор Қозоғистонда ҳибсга олинди

Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) полиция Қирғизистон фуқароси, Олтин Ўрда бозори директори ўринбосари Эрмек Маркабоевни қўлга олди. Бу ҳақда 6 июнь куни Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрмек Маркабаевнинг қўлга олиниши 2 июнь куни бўлиб ўтган ва бу ҳақда консулликка дарҳол хабар қилинган. Бир кун аввал суд Маркабоевни икки ойга ҳибсда сақлашга қарор қилди. Қозоғистон…

Батафсил...

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистонга 70 миллион долларлик инвестиция киритмоқчи

Қирғизистон президенти ҳузуридаги инвестициялар бўйича агентлик директори Умбриэль Темиралиевнинг Тошкентга қилган сафари доирасида ўзбек тадбиркорлари қирғиз иқтисодиётига 70 миллион доллар миқдорида сармоя киритишга тайёр экани маълум қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати 5 июнда хабар берди. Расман билдирилишича, Темиралиев Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан бу борада музокаралар ўтказган. Учрашувда 2023 йилнинг охиригача икки давлат ўзаро ҳамкорликда…

Батафсил...

Қирғизистонда оғир жиноятларда гумонланувчи шахс милицияни кишанлаб, қамоқдан қочиб кетди

5 июнга ўтар кечаси Иссиқ-Ота тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан Қушубек Собиров қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. ИИВ маълумотларига кўра, Қушубек Собиров милиция ходимини кишанлаб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан қочишга муваффақ бўлган. “Гумонланувчи ўзининг соғлиғи, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилиб, навбатчи милиционердан дори олиб келишни сўраган. Милиция сержанти камерани очиб, тергов қилинаётган шахсни алоҳида хонага олиб кирганда,…

Батафсил...

«Миллий хавфсизлик» Бишкекда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахсларни оммавий ҳибсга олди

Бишкекда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахслар оммавий ҳибсга олинди. Озодлик Радиосининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари аллақачон 10 га яқин одамни ҳибсга олган. Махсус хизмат ҳозирча рейд ҳақида расман изоҳ бермади. Аввалроқ Интернетда махсус кучлар хонадонга шошилинч равишда кириб келгани тасвирланган видеолар пайдо бўлган эди. Бошқа бир видеода улар машинани тўхтатиб, бир…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ 2010 йил июнь воқеалари чоғида ИИВ зобитини ўлдирганликда гумонланган икки киши ушланганини билдирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 2010 йил июнь воқеалари чоғида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида Ички ишлар вазирлиги ходимини ўлдирганликда гумонланаётган икки нафар шахсни қўлга олишган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати МХДҚ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Махсус хизмат хабарномасида қўлга олинганлар “Жалолобод вилоятидаги оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган”и, бироқ 2011 йилда уларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинмагани билдирилган.…

Батафсил...

Қирғизистон нефть трейдерлари ассоциацияси: Июнь ойида бензин нархи ошади

Қирғизистон нефть трейдерлари уюшмасининг хабар қилишича, мамлакатда икки ой ичида бензиннинг чакана нархлари 1 литр учун 5-6 сомга ошиши кутилмоқда. Трейдерларга кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб маҳаллий нефть трейдерлари ёқилғини “дизель ёқилғисининг ижобий маржиналлиги орқали салбий рентабелликни қоплаш” эвазига сотмоқда. Шунингдек, дизель ёқилғисининг чакана нархлари йил бошидан буён 4 фоизга арзонлаштирилганини қайд этилди. «2023 йилнинг январь ойидан бугунга қадар ёқилғи…

Батафсил...

МХДҚ: Қирғизистонда сохта Шенген визасини тайёрлаганлар аниқланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) сохта Шенген визасини тайёрлаб сотган халқаро канал аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди. “Сохта Шенген визаси асосида Қирғизистон орқали Европага транзит уюштириб юрган асосий ташкилотчилар топилди. Ноқонуний миграция канали ташкилотчилари хатти-ҳаракати туфайли жабрланган қирқдан зиёд хорижлик фуқаро аниқланди”, дея иқтибос келтирган Озодликнинг қирғиз хизмати қўмита хабарномасидан. МХДҚ айни пайтда сохта ҳужжат тайёрлашга алоқадор шахслар аниқланаётганини маълум қилган. Хабарномада…

Батафсил...

Иссиқкўлда Асман шаҳрининг қурилиши июнь ойи охирида бошланади

Иссиқкўлда қурилиши режалаштирилаётган Асман шаҳрининг тамал тоши 30 июнь куни қўйилади, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров. Унинг сўзларига кўра, қурилиш лойиҳаси 1,5 йилдан буён тайёрлаб келинмоқда. «30-июнь куни Худо хоҳласа, капсула ётқизамиз. 4 минг гектарли шаҳарда 500-700 минг киши яшайди. Қирғизистон шаҳар қурилиши учун бир тийин ҳам сарфламайди, бизда бундай пул йўқ. Қурилишни хорижлик инвесторлар амалга оширади”, — деди Жапаров.…

Батафсил...

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузди

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарадаги деворни бузгани тўғрисида Қирғизистон Чегара хизматига таянган ҳолда Бишкекдаги Kaktus.media нашри хабар қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон икки давлат чегарасига 2010 йилда бир томонлама қурилган деворни бузаётгани тўғрисидаги видео пайдо бўлган эди. Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, мазкур видео Жалолобод ва Андижон вилоятлари ўртасидаги “Бекобод-Хонобод” чегара пунктида тасвирга олинган. Хабарда айтилишича, мазкур девор “Бекобод-Хонобод” чегара пункти фаолиятини…

Батафсил...

Садир Жапаров чорва молларига солиқ жорий этилишини қўллаб-қувватламаслигини билдирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров депутат Женишбек Токторбоев таклиф қилган чорва молларига солиқ жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Ўрунбеков Facebookдаги саҳифасида ёзди. Унинг қайд этишича, қонун лойиҳаси жамиятда норозилик уйғотган. Айрим фуқаролар Токторбоевнинг бу баёнотини мамлакат расмийларининг позицияси деб баҳоладилар. – Президентнинг 2022 йил апрелдаги фармони билан қишлоқ хўжалиги ерлари уч йил муддатга солиқ…

Батафсил...
1 … 56 57 58 59 60 … 94