Суриядан Қирғизистонга 95 нафар аёл ва бола қайтарилди

30 август куни «Айкол» гуманитар миссияси доирасида Сурия шимоли-шарқидаги лагерда бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистонга 31 нафар аёл ва 64 нафар бола келгани аниқланган. ТИВ маълумотларига кўра, репатриациянинг иккинчи босқичида ёрдам АҚШ ҳукумати, UNICEF ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси томонидан кўрсатилган. «Айкол» инсонпарварлик миссияси доирасида репатриациянинг биринчи босқичи жорий…

Батафсил...

Хавфсизлик қўмитаси фуқароларни радикал диний оқимлардан узоқ бўлишга чақирмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни ноанъанавий ва радикал диний оқимлардан сақланишга чақирмоқда. Махсус хизмат жамиятнинг радикаллашувининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказаётгани ҳақида ҳам огоҳлантирган. Баёнотда асосан “Салафий” оқими (ҳаракати) ҳақида сўз боради. «Қирғизистоннинг айрим фуқаролари мамлакат учун ноанъанавий диний оқимлар ҳақида бошқа давлатлардан ўрганиб, ватанига қайтганидан сўнг ўз мафкурасини тарқата бошлайди. Натижада таниқли ислом уламоларининг таълимотларини тан олмаган айрим…

Батафсил...

Чегара хизмати Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида навбатлар йўқлигини маълум қилди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати 29 август куни Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида юкр автомобиллар навбати кузатилмаганини маълум қилди. Назорат пунктлари нормал режимда ишлаётгани айтилмоқда. Вазият 28 августдан бери яхшиланмоқда. Бир кун аввал «Оқ-Тилак» назорат-ўтказиш пунктида навбат ҳосил бўлиб, унда 140 та юк автомобили тизилган. 29 август ҳолатига кўра, ҳеч бир назорат-ўтказиш пунктида навбат йўқлиги айтилмоқда.…

Батафсил...

Сахаровадаги миграция марказида 200 дан ортиқ қирғизистонлик сақланмоқда

Москва вилоятининг Сахарова қишлоғида ҳозирда 209 нафар Қирғизистон фуқароси Ички ишлар вазирлигининг мигрантларни вақтинчалик ҳибсга олиш бўйича махсус муассасасида сақланмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Омбудсман институти хабар берди. Қайд этилишича, Омбудсман Жамила Жаманбаева қўлга олинган қирғизистонликларни бориб, уларнинг қамоқда сақлаш шароитлари билан танишган. Омбудсман институти маълумотларига кўра, Сахаровада қўлга олинган қирғизистонликларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, Жаманбаева алоҳида ишларни шахсий назоратга олган ва…

Батафсил...

Рус полицияси яралаган қирғизистонликнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хабаровск (Россия) шаҳрида полиция ходимлари қирғизистонлик меҳнат муҳожирини қўлга олиш вақтида ўт очгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарга изоҳ берди. Агентлик маълумотларига кўра, воқеа 24 август куни Хабаровск автовокзалида ўтказилган рейд чоғида содир бўлган. “Қирғизистон Республикаси фуқароси 2003 йилда туғилган С.Р.нинг рухсатномаларини текширмоқчи бўлиб, ўз машинасида қочишга уринган. Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйиш…

Батафсил...

Олмаотада ҳибсга олинган қирғизистонлик тадбиркорнинг яқинлари Бишкекдаги митингда иштирок этди

24 август куни Олмаотада (Қозоғистон) уч ой олдин ҳибсга олинган тадбиркор Эрмек Маркабоевнинг қариндошлари ва дўстлари норозилик намойиши учун кўчага чиқди. Бишкекдаги Максим Горкий номидаги боғда йиғилган 40 га яқин одам мамлакат расмийларидан ишни адолатли кўриб чиқишда ёрдам беришни сўраган. Иштирокчилар, шунингдек, Қозоғистон ҳукуматига Маркабоевни ватанига қайтаришга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги “Қирғизистон Республикаси фуқаросининг ҳуқуқлари…

Батафсил...

Қирғизистон Чегара хизмати Қозоғистон билан чегарадаги яна бир назорат-ўтказиш пунктида навбат ҳақида хабар берди

23 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги Кен-Булун назорат-ўтказиш пункти олдида ҳам юк автомашиналари тўпланиб қолгани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, мазкур назорат-ўтказиш пункти олдида 146 та, «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пункти олдида эса 493 та машина навбатда турибди. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Қозоғистонга 112 та машина жўнаб кетган. Қирғизистон Чегара хизмати…

Батафсил...

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида навбатда турган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Ақ-Тилек» назорат-ўтказиш пунктида тирбандликда қолган ҳайдовчилар учун чодирлар ўрнатилди. Бу ҳақда 22 август куни президентнинг Чуй вилоятидаги девонида маълум қилинди. Ҳайдовчиларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароит яратилган, иссиқ овқат ташкил этилган, – дейилади хабарда. Ваколатхонадан маълум қилишларича, айни пайтда тегишли давлат органлари томонидан йўл ҳаракати ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аввалроқ…

Батафсил...

Чегарада юк машиналарининг тўпланиб қолганига гиёҳванд моддалар қидируви сабаб бўлган

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналарининг тўпланиб қолгани гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳланади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Казинформ». «Билишимча, ташқаридан у ерда ҳеч қандай божхона йўқ, бу ЕОИИнинг ички чегараси ҳисобланади ва бу ерда гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш бўйича операция ўтказилган, шунинг учун ҳозир юк машиналари чегара хизмати ва МХҚ томонидан синчковлик билан текширилмоқда», — дея тушунтиради Жамаубаев. «Тижорат юклари…

Батафсил...

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар департаменти хабар беришича, 21 август куни «Ақ-Тілек – автожол» назорат-ўтказиш пункти олдида юк машиналарининг тўпланиб қолганлиги қайд этилган. Соат 18:30 ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикасидан чиқиб кетиш учун давлат чегарасини кесиб ўтиш учун 370 га яқин автомашиналар навбатда турган. Қирғизистон Республикасининг Чуй участкасидаги чегара вакиллари Қозоғистон вакиллари билан транспорт воситаларининг…

Батафсил...

Қирғизистон томонидан қидирилаётган тожик муҳожири Россиядан ватанига қайта олмаяпти

Россиянинг Новосибирск шаҳридан келган тожик муҳожири уч йилдан буён Ворухга қайта олмаётганини маълум қилди. Қирғизистон сўровига кўра Диловар Жўраев қидирувга берилган ва Россия расмийлари унинг яшаш жойини тарк этмаслик шарти билан озодликда қолишига рухсат берган. Қирғизистоннинг даъво қилишича, Жўраев чегарадаги можарода иштирок этган ва шу сабаб ҳибсга олиниши, сўнг ўша давлатда суд қилиниши учун қирғиз томонига топширилиши керак. Аммо Жўраевнинг…

Батафсил...

Бишкек ИИББ бошлиғи товламачиликда айбланган орган ходимлари сабаб ишдан бўшатилди

Полиция полковниги Азамат Ноғойбаев Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) бошлиғи лавозимидан четлатилди. Бу қарор товламачиликда гумонланаётган Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати (ГНҚКХ) нинг бир гуруҳ ходимларига нисбатан олиб борилган хизмат текширувидан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати. Бишкек ИИББ бошлиғи лавозимига аввал Талас вилояти ИИБни бошқарган милиция полковниги Азамат Токтоналиев тайинланди. ГНҚКХнинг беш нафар…

Батафсил...

Чўлпон-Отада кўкбору бўйича жаҳон чемпионати якунлари сарҳисоб қилинди

20 август куни Республиканинг Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпон-Ота шаҳридаги ипподромда кўкбору бўйича биринчи жаҳон кубоги финали бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган “Дўстлик кубоги” учун курашда Қозоғистоннинг «Астана» жамоасини 10:1 ҳисобида мағлуб этган Қирғизистон Республикаси Талас вилоятининг «Ынтымак» жамоаси ғалаба қозонди. Учинчи ўринни Қирғизистоннинг «Достук» жамоаси эгаллади. Қирғизистон ва Қозоғистоннинг саккизта жамоаси ўртасида “Дўстлик кубоги” ўтказилди. Олти мамлакат термалари иштирок этган…

Батафсил...

Ўш шаҳар яшовчиси Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Милиция текширмоқда

Ўшнинг Амир-Темир кичик шаҳарчасида яшовчи шахс Тик-Ток ижтимоий тармоғи орқали, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган. “Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович! Аллоҳ умрага борганизи, ибодатларизи қабул қилсин. Бизнинг Ўшимизга бир келиб кетсангиз. Бағримиз жуда қонга тўлди. Бизни яккамаҳов қилиб қўйишяпти. Мен очиқдан-очиқ айтаман, иложи йўқ гапиряпман. Қалбимда тўлиб тошиб кетяпти. Ўшга келиб, 10 адирга келиб кетсангиз яхши иш бўларди. Нур устига…

Батафсил...

Қирғизистон Иссиқ-кўлдаги тўртта пансионатни Ўзбекистон бошқарувига беради

Иссиқ-кўл соҳилидаги тўртта пансионат 49 йил давомида Ўзбекистон томонидан бошқарилади. Бу ҳақда Озодликка Давлат мулкини бошқариш агентлиги директори Қанатбек Турғунбеков маълум қилди. Гап “Дилором”, “Золотие пески”, “Роҳат” ва “Бўстон” пансионатлари ҳақида кетмоқда. Турғунбековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пансионатларнинг ҳар бирига 15-20 миллион доллардан сармоя киритмоқчи. 2020 йилдаёқ ҳукумат “Олтин Қум”, “Роҳат” ва “Дилором” давлат пансионатларини хусусий мулкка ўтказиш нияти борлигини маълум…

Батафсил...

Июнь воқеалари: Ҳарбийлар қотиллигида гумон қилинган шахс ҳорижда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинди

2010 йилнинг июнь воқеаларида милиция ходимларини ўлдирганликда айбланиб, қидирувда бўлган қирғизистонлик ҳорижда қўлга олинган. У Ўш вилоятидаги оммавий тартибсизликларда қатнашиш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини шафқатсизлик билан ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. IMG_2177 Қўлга олиш 17 август куни хорижий давлат ҳудудида амалга оширилган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида туғилган,…

Батафсил...

Қирғизистондаги ўзбек мактабларида китоб етишмайди

Қирғизистондаги таълим ўзбек тилида олиб борилган мактаб кутубхоналарида ўзбекча бадиий китоблар етишмайди. Мазкур эҳтиёж сабаб, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти Ўш шаҳар мактаблари учун 600 дона бадиий китоб совға қилди.

Батафсил...

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Украинада жанг қилган Қирғизистон фуқаросининг Норин вилоятида қўлга олинганини тасдиқлади

15 август куни Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Украинада жанг қилган Қирғизистон фуқароси Норин вилоятида қўлга олинганини тасдиқлади. Махсус хизматлар маълумотларига кўра, Б. У. Б.га нисбатан иш бўйича материаллар аллақачон судга тақдим этилган. Унга нисбатан иш юритиш Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 256-моддаси (“Қирғизистон Республикаси фуқаросининг чет давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши ёки террорчилик ҳаракатини…

Батафсил...

Қирғизистон ЛГБТ тарғиботини тақиқлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни имзолади, унда “ноанъанавий” жинсий алоқани тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида сўз боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида айтилади. Ҳужжатга кўра, агар маълумотларда оилавий ва анъанавий ижтимоий қадриятларни инкор этиш белгилари бўлса ёки қариндошларга ҳурматсизликни шакллантирса, болалар учун ҳам зарарли ҳисобланади. Бундан ташқари, қонун болаларни ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, тамаки…

Батафсил...

Қирғизистон Қозоғистонга суғориш сувини етказиб беришни тўхтатди

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 13 август куни Азаттиқ хабарига кўра, томонлар июль ойида Бишкекда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг шундай келишувга келишган. Қайд этилишича, 17—19 июль кунлари Бишкекда Қирғизистон ва Қозоғистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган, унда Қозоғистон томони Жамбил вилоятида суғориш суви етишмаслиги сабабли Киров сув омборидан сув етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган. “Улар 18 июлдан 31 июлгача бўлган даврда Киров сув…

Батафсил...
1 … 53 54 55 56 57 … 94