Бугун, 23-июнь соат 10:05 атрофида Жалолобод вилоятида ер силкиниши содир бўлди. Зилзила марказида 3 балли силкиниш бўлганини ФВВдан маълум қилишди. Маълум бўлишича, Бозорқўрғон туманининг Арслонбоб, Учбулоқ, Жайтерак овулларида 3 баллгача силкиниш содир бўлган. Зилзиладан жабрланганлар ва фалокатлар қайд қилинмади.
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
3 ой давомида Россиядан 10,9 минг фуқаро келди
Россиядан Қирғизистонга қайтишни истаган фуқаролар сони 7 мингдан ошмоқда, дея таъкидлайди элчилик. 4 минга яқин қирғизистонлик талабалар ҳам қайтиш имкониятини кутмоқда. Элчиликнинг матбуот хизмати фуқароларни олиб келиш жараёни давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирда хафтасига Москва—Ўш ва Москва—Бишкек парвозлари амалга оширилмоқда. Шунингдек яқин орада Санкт-Петербургдан рейслар ташкиллаштириш режаси бор. Элчиликнинг ҳисоби бўйича, 2020-йилнинг 20-мартидан 21-июнигача Россиядан Қирғизистонга 10 минг 904 фуқаро…
Батафсил...Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 4 кунга ёпилади
Қирғизистон ва Хитой чегарасидаги «Эркеч-Том» божхона бекати 25-июндан 28-июнгача вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда давлат чегара хизмати маълум қилди. Маълумотда ёзилишича, чегара Хитойда гуруч байрами нишонланаётгани сабабли қўшни мамлакатнинг ташаббуси билан ёпилмоқда. Эркеч-Том божхона бекатидан юк ташувчи уловлар 29-июндан бошлаб ўтказилади. «Эркеч-Том-автойўл» божхона бекати Хитой Халқ Республикасидан маҳсулотларни Қирғизистонга ўтказишни таъминлаган маҳсус алгоритм талабларига биноан 15-апрелдан бошлаб фаолиятини олиб бормоқда.
Батафсил...Ўшда меҳнатга жалб қилинган болалар аниқланиб, ота-оналари учун чоралар кўрилмоқда
Ўш шаҳрида «Ўсмирлар меҳнати» деб номланган рейд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 17-19 июн кунлари Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси балоғатга этмаган болалар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ўтказди. «Баъзи бир иш берувчилар ва ўспиринларнинг ота-оналарининг бефарқлиги туфайли вояга этмаганлар ишга жалб қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилиш ҳолатлари учраб турмоқда. Ўш шаҳри карантиндаги ҳудуд…
Батафсил...5 ойда 41 ўсмир ўз жонига қасд қилди
Қирғизистонда 2020-йилнинг 5 ойида 41 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилди. Улар орасида етти нафари қизлар бўлса, ўттиз тўрт нафари ўғил болалар. Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Ўрўзалиев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида маълум қилган далиллар бўйича, 2019-йилнинг 5 ойида мана шундай 32 ҳолат қайд қилинган. Ўтган йилда болаларга нисбатан 116 зўравонлик воқеаси қайд қилинган бўлса, жорий йилда 93 зўравонлик қайд қилинган.
Батафсил...Сўнги 5 ой ичида оилавий зўравонлик бўйича 3911 ҳолат қайд қилинди
Қирғизистонда сўнги 5 ой давомида оилавий зўравонликлар бўйича 3911 ҳолат қайд қилинган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Ўрўзалиев «Ата Мекен» фракциясининг мажлисида маълум қилди. Унга кўра, 2019-йилнинг шу даврида 3199 ҳолат қайд қилинган. Жорий йилда бу кўрсаткич 18,2%га ўсган. Ҳозирги кунда оиладаги зўравонлик оқибатида 4450 инсон маҳсус рўйхатда олинган.
Батафсил...СOVID-19: Ўш шаҳридаги 4 тамаддихона икки хафтага ёпилади
Ўш шаҳридаги 4 тамаддихона 14 кунга ёпилади. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати маълум қилди. Санитар-эпидемиология қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли эртага, 23-июндан бошлаб Ўш шаҳридаги А.Шакиров кўчасидаги «Семейний», «Береке», «Манас-Ата», Ленин кўчасидаги «Очаг» тамаддихоналари 14 кунга ёпилади. «Ҳозирда ёмонлашиб бораётган санитар-эпидемиологиявий вазият сабабли Ўш шаҳрининг ички ишлар бошқармалиги юқумли касалликнинг олдини олиш бўйича профилактика чора тадбирларини кучайтирмоқда. Бошқа давлат, солиқ…
Батафсил...Мэрия: Юзқопсиз йўловчилар жамоат транспортидан туширилади
Бишкекда мэрия ҳодимлари жамоат транспортига юзқопсиз чиққан йўловчиларни автобуслардан тушириб юбормоқда. Бу ҳақда шаҳар мэриясидан маълум қилишди. «Бизни кечиринглар, аммо бизда бундан бошқа чорамиз йўқ. Қоидага риоя қилмаган юзқопсиз йўловчиларнинг автобусдан туширамиз», — дейди мэрия ҳодимлари рейд вақтида. Улар йўловчилардан транспортнинг салонидан чиқиб кетишни талаб қилиб, яқин атрофдаги дорихоналардан юзқоп ҳарид қилиб, сўнгра йўлини давом эттиришини сўранмоқда. Бишкек шаҳрининг яшовчилари бу…
Батафсил...Turkish Airlines Қирғизистонга парвозларни қайта тиклайдими?
Turkish Airlines авиакомпанияси июннинг сўнгида Түркиядан Бишкекка парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди. Унга кўра, июннинг сўнгида хафтасига уч маротаба павозлар амалга оширилади. Шунингдек 1-июлдан бошлаб хафтасига 4 маротаба авиарейсларни қайта йўлга қўяди. Аммо Қирғизистон томони тожливирусга қарши республика тезкор штабининг қарори чиқмагунича, «Манас», Ўш аэропортлари халқаро парвозларни қабул қилмаслигини айтмоқда. Turkish Airlines авиакомпанияси бундан ташқари, 1-июлдан…
Батафсил...Олий Кенгашнинг беш депутатида тожливирус қайд қилинган
Касаллик аломатлари кузатилмаган депутатларга бекорга тест топшириш тақиқланди. Бу ҳақда Олий Кенгашдан “24.kg агентлигига” маълум қилишган. Маълум бўлишича, дам олиш кунлари етмишга яқин депутат анализ топширган. «Маҳсус клиникада қолаётган депутатларга касалликнинг аломатлари кузатилсагина бекорга тест топшириш мумкинлиги айтилди. Кимнинг тана ҳарорати кўтарилмаса, йўталмаса ПЦР-тестни ўз чўнтагидан тўлаб топширади», — деб айтилади парламентда. 19-июнда «Қирғизистон» фракциясининг аъзоси Бейшенали Нурдинов тожливирусга чалингани маълум бўлган. У…
Батафсил...Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш учун ёпилди
Ўш шаҳридаги барча бозорлар дезинфекция қилиш мақсадида ёпилди. Бу ҳақда Ўш мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, дезинфекция қилиш жараёни марказий бозор, «Келажак», «Тешик-Тош» бозорларида ва барча шаҳарчалардаги бозорларда ўтказилмоқда. Мэрия, ҳар куни санитар-эпидемиявий норма ва тартиб бўйича барча бозорларда текширув ишлари ўтказилаётганини қўшимча қилди. Фуқароларни эса юзқоп тақишга ва масофани сақлашга дават қилмоқда.
Батафсил...Янги ўқув йилида ўқувчилар мактабга борадими?
Қарор эпидемиологиявий вазиятга қараб қабул қилинади, дейди 22-июнда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов, «мактабларда янги ўқув йилига ишлашга рухсат бериладими?» деган саволга жавоб берди. «Биз сентябргача вазиятни кўришимиз керак. Агар вазият барқарорлашиб, хавфли бўлмаса, менимча мактабларни очилишига рухсат берса бўлади», – деди у. Мактабларда 2019-2020-йилнинг 4-чораги тожливирус сабабли оралиқни сақланган ҳолатда тамомланган.
Батафсил...Бишкекка Москвадан 400 дан ортиқ қирғизистонлик қайтди
21 июн куни Бишкекка Москвадан чартер рейс билан 431 нафар Қирғизистон фуқороси қайтди. Республика оператив штаби хабарига кўра, бу рейс билан ҳомиладорликнинг сўнги муддатларида бўлган ва фарзанлари 2 ёшгача бўлган аёллар, шунингдек оғир касал ва яқин қариндошларининг вафоти туфайли қайтиш учун узрли сабаблари бўлган фуқоролар қайтди. Келган барча фуқоролар ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилди. Республикаштабининг қўшимча қилишича,…
Батафсил...МХДҚ: Террорчи ташкилотнинг фаол аъзоси ҳибсга олинди
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси халқаро террорчилик ташкилотнинг аъзосини хибсга олди. 1989-йилда таваллуд топган Қирғизистон фуқароси Т.Н. Жиноят ва жазо кодексининг 395-моддаси 2-қисми (Ёлланувчи) факти бўйича ҳибсга олиниб, Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинди. Судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда қоладиган бўлди. Бу фуқаро 2014-2017-йиллар оралиғида Сурия ҳудудида бўлиб, Сурия Араб Республикасининг ҳукуматинг аскарларига қарши қуролли можароларда қатнашиб келгани аниқланган.…
Батафсил...Бу йил ташқи савдо айланмаси 21,1 фоизга камайди
2020-йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 1 млрд 753,9 млн долларга етди. Бу 2019-йилга нисбатан 21,1 фоизга кам. Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, бу йил экспорт 2,7 фоизга ўсди, импорт 31,4 фоизга камайди.
Батафсил...Қирғизистон осмонида кун тутилиши содир бўлди
Бугун, 21-июнда мамлакатимизда кун тутилиши кузатилди. Ушбу ҳодиса соат 12:00 атрофида рўй берди. «Кеч кириб, кун ботаётгандек бўлди. Бу ҳодисани оддий кўзалар билан қараб кузатиш мумкин эмас. Кун тутилишини маҳсус пайвандлаш ускунасининг ниқоби билан ёки қора шиша ойналар билан қарасангиз, куннинг учдан бир қисмини ой ёпиб олганини кузатиш мумкин», – дейди таласлик кузатувчилар.
Батафсил...Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди
Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ҳукумат Аппаратининг матбуот хизмати маълум қилди. Абдулла Арипов Қубатбек Бўрўновни давлатнинг олий даражадаги вазифага тайинлангани билан табриклаб, ишларига муваффақиятлар тилади. Суҳбат чоғида ҳар икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Батафсил...Қирғизистонда 3151 киши тожливирус юқтирди. Беморларнинг кўпчилиги қайси ҳудудда? (жадвал)
Бугун, 21-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 170 кишидан тожливирус аниқланди. Бу билан мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 3151 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаевнинг маълумотида, сўнги сутка давомида 30 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиқарилган. Ҳудудлардаги беморларнинг сони: – Бишкек шаҳри – 1066; – Норин вилояти – 431; – Ўш шаҳри – 337; – Ўш вилояти – 322; – Чуй…
Батафсил...Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди
Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди. Бу ҳақда унинг акаси Садиқ Шер-Нияз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, сўнги манзилига кузатиш маросими 23-июнда Талас вилоятининг Чўнг-Қапқа овулида ўтказилади. Бўлўт Шер яқиндагина инсульт бўлиб Миллий госпиталда 12-июнда даволанаётган эди. Кача, 20-июнда нейрохирург Миталип Мамитов сиёсатчи оғир аҳволда эканини маълум қилган. «Шу кунгача у ускуналар ёрдамида нафас олаётган эди, ҳозир баъзан ўзи дам олмоқда.…
Батафсил...COVID-19: Дам олиш кунлари жамоат транспортлари тўхтатилади
Дам олиш кунлари жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, республика штаби дам олиш кунлари жамоат транспортлари қатновини тўхтатишни режалаштирмоқда. Жамоат транспортининг фаолиятини кейинги хафтанинг дам олиш кунларидан бошлаб тўхтатиш кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, тожливирусни юқтириб олганларнинг сони кескин равишда ортиб кетаётгани сабабли республика штаби янги қоидаларни ишлаб чиқади. -Транспорт касаллик юқтириш маркази…
Батафсил...