Сунъий навбат уюштирилган: Ўшда «Достук» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги «Достук-автожол» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Н.О. ҳибсга олинганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, 2 феврал куни мазкур мансабдор шахс давлат чегарасида сохта навбатлар уюштиргани ва чет эл фуқароларини тўсиқсиз ўтказиш учун воситачилар орқали мунтазам равишда пул олгани аниқланди. У шунингдек, чегарада айрим жиноий фаолият билан шуғулланган шахсларга ёрдам кўрсатган. Гумонланувчи ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг…

Батафсил...

Ўшда болалар дўконидан ўғирлик қилганликда гумон қилинган жуфтлик қўлга олинди

Ўшдаги болалар кийимлари ва ўйинчоқлари дўконидан ўғирлик қилганликда гумон қилинган эр-хотинлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотга кўра, 29 январ куни дўконнинг Instagram саҳифасида ўғирлик видеоси жойлаштирилди. Унда ёш болани кўтариб юрган эркак ва аёл болалар буюмларини ўғирлаётгани кўрсатилган. Видеолавҳалар асосида Ўш шаҳар ИИБ шошилинч чоралар кўриб гумондорларни аниқлаш бўйича топшириқ берди. Натижада, Ак-Буура…

Батафсил...

Ўшда суд тизимида «сохта ходимлар»ни рўйхатдан ўтказган ходимлар ҳибсга олинди

Ўш вилояти маъмурий судининг бир қатор ходимлари ҳужжатларни сохталаштириш ва «сохта ходимларни» ёллаш факти бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, суд ходимлари О.Н.О., А.у.Б. ва К.у.Б. ўз хизмат лавозимларини суиистеъмол қилишган, суд тизимида аслида ишламайдиган шахсларни расмий ходим сифатида рўйхатдан ўтказишган ва уларнинг меҳнат фаолияти ҳақида атайлаб ёлғон маълумотлар киритишган. Ушбу ҳаракатлар натижасида…

Батафсил...

Ўшда оилавий низо бўйича суд иши бошланди

YouTube ижтимоий тармоғида «Менинг фарзандим қаерда? Боласи ўғирлаб кетилган ва зўравонлик қилган ёш она» номли видео эълон қилинганидан сўнг, Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси воқеа ҳақида расмий маълумот берди. Ўш вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳозирда эр-хотин ўртасида боланинг васийлиги кимга тегишли бўлиши кераклиги бўйича суд иши давом этмоқда. Аввалроқ зўравонлик факти бўйича М. Ш исмли фуқаронинг шикояти Ўш шаҳар милицияси…

Батафсил...

Ўш шаҳрида чет эл фуқароларидан пул ундирган милиция ходими ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш шаҳрида ўз лавозимини суиистеъмол қилган милиция ходимини ҳибсга олди. Агентлик маълумотларига кўра, 21 январ куни Ўш шаҳар милиция бош бошқармаси 3-шаҳар полиция бўлими ҳудудий инспектори, полиция лейтенанти У.O.Ш. пора олаётганда ҳибсга олинган. Тергов давомида, мазкур милиция ходими Ўш шаҳрида ишлаётган чет эл фуқароларига мунтазам равишда босим ўтказгани ва таҳдид қилгани аниқланди. Уларнинг ишлаш учун рухсатномалари…

Батафсил...

Ўш ва вилоятдаги ломбардлар оммавий текширувлардан ўтказилмоқда

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида фаолият юритувчи ломбардларда кенг кўламли текширув бошланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, текширувлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Молиявий назорат хизматининг Жанубий ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ хизмати билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Тадбирлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевнинг кўрсатмаси асосида ташкил этилди. Текширув давомида қонунда белгиланган чегаралардан юқори фоиз…

Батафсил...

Қирғизистонда оилада зўравонлик қилган 15 нафар жиноятчига биринчи марта электрон билагузуклар тақилди

Қирғизистонда оилада зўравонлик қилган 15 нафар жиноятчига биринчи марта электрон билагузуклар тақилди. Бу ҳақда Адлия вазири Аяз Баетов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, зўравонлик жиноятчиларига 20 кундан 3 ойгача бўлган муддатга электрон билагузук ёки мобил илова ўрнатилади. Лойиҳа Октябр туманида синовдан ўтказилмоқда. Тизим GPS орқали кузатувни ва Face ID билан мунтазам текширишни ўз ичига олади. Вазирнинг қўшимча қилишича, лойиҳа келаси…

Батафсил...

Мамлакат ҳудудига тақиқланган тамакини олиб кириш ҳолати аниқланди

Тақиқланган тамаки маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш факти аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди. Хусусан, Қирғизистон ҳудудига кираётган транспорт воситасида 190 дона тақиқланган тутунсиз тамаки (снус) маҳсулотлари топилди. Ушбу факт бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва процессуал қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Батафсил...

Ўшда ноқонуний ов қилгани учун 6 фуқаро 75 минг сом миқдорида жаримага тортилди

Қорасув, Аравон, Новқат туманлари ва Ўш шаҳрига қарашли ҳудудларда ноқонуний ов қилишга қарши ўтказилган рейд давомида 6 фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, Ўш чеккасидаги Қирғизистон қишлоқ ҳудудидан 1 киши, Қорасув туманининг Попон қишлоғидан 3 киши ва Новқат туманининг Шанкол қишлоғидан 2 киши ов қоидаларини бузганлиги аниқланди. Натижада уларнинг ҳар…

Батафсил...

Вебкам – студияси ташкилотчилари қўлга олинди

Бишкек ва Қозоғистон Республикаси ҳудудида интернет орқали ноқонуний вебкам – студияларини ташкил қилган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, махсус хизмат Бишкекнинг Биринчи май тумани Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда интернет орқали фоҳишалик ва ахлоқсизликни ташкил қилишда гумон қилинаётган А.А.А., Б.Б.С., Э.А.Э. ва О.Э.К. исмли Қирғизистон фуқароларини қўлга олди.…

Батафсил...

Миллатлараро нафратни қўзғатиш билан боғлиқ «пост» бўйича экспертиза тайинланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда этник нафратни қўзғатишга қаратилган хабарларни жойлаштирган 1989 йилда туғилган фуқарога нисбатан тушунтириш ва профилактика чораларини кўрди. Махсус хизмат маълумотларига кўра, фуқаро З.Д.А. ушбу хабарларни маст ҳолда нашр этганини ва энди жамиятда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширмаслигини айтди. Ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов органлари фуқаро томонидан нашр этилган материаллар…

Батафсил...

Ўшдаги марказий стадионнинг бир қисми давлатга қайтарилди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўшдаги марказий стадионга тегишли 2700 квадрат метрлик ер участкаси ва бинолар ноқонуний равишда хусусийлаштирилиб, давлатга қайтарилган. Текширув давомида ушбу объект 1995 йилда Президентнинг ижтимоий инфратузилма объектларини сотишни тақиқловчи фармони талабларини бузган ҳолда хусусий мулкка ўтказилгани аниқланди. Натижада ер ва бинолар давлат балансига қайтарилди ва Ўш шаҳар мэриясига топширилди. Махсус хизмат ушбу чоралар шаҳардаги ижтимоий…

Батафсил...

Халқнинг шўрини қуритишган. Ташиев барча ломбардларни текширишни буюрди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари яқинда судхўрликда айбланиб ҳибсга олинган С.М. исмли фуқаронинг «фаолияти»дан жабрланганлар билан учрашди ва тергов ҳақида маълумот берди. Гумонланувчи, акциядор сифатида, қурилиш компанияларига ер участкаларини берган ва фойда олиш учун уларнинг ишига тўсқинлик қилган. Натижада 89 акциядор зарар кўрди.

Батафсил...

Муаммони ҳал қилиб берамиз деб, $10 минг олган фирибгарлар қўлга тушди

Ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими деб таништирган фирибгарликда гумонланувчилар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. ‼️ Маълумотга кўра, йил бошида Ички тергов хизматига К.А. исмли фуқаро шикоят билан мурожаат қилган. Шикоятида ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими деб таништириб, фирибгарлик йўли билан 10 000 доллар олиб, терговда бўлган жиноят ишини «ижобий ҳал қилиб берамиз» деб ваъда…

Батафсил...

Ўшда илгари судланган шахслар гашиш сотаётган пайтда ҳибсга олинди

Ўшда Гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинувчилар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизмати 13 январ куни хабар берди. Ўшда гиёҳванд моддаларга қарши кураш ходимлари гашиш сотишга уринган тўрт кишини қўлга олишди. Ҳодиса Қирғизистон Жиноят кодексининг 282-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний ишлаб чиқариш») бўйича рўйхатга олинган. Жиноят иши доирасида ҳибсга…

Батафсил...

Бировнинг машинасини ўғирлаб, бошқага алмаштириб юборишган

Новқатда 23 ва 19 ёшли икки йигит ушбу жиноятда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Улар кечаси бировнинг ВАЗ 2107 русумли машинасини ҳайдаб кетиб, кейинроқ ижтимоий тармоқларда реклама қилиб, уни бошқа машинага алмаштиргани маълум бўлди. Ҳозирда тезкор тергов амаллари олиб борилмоқда.

Батафсил...

Самарқанд вилоятида яшовчи ўқитувчи Telegramда пайғамбар Муҳаммад с.а.в.ни ҳақорат қилгани учун 12 кунга ҳибсга олинди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи 21 ёшли тарих ўқитувчиси интернетда Муҳаммад с.а.в.ни ҳақорат қилган изоҳи учун 12 кунга маъмурий қамоққа ҳукм қилинди, деб хабар беради «Газета.uz» суд қарорига таяниб. Иш материалларига кўра, айбланувчи 30 декабр куни Муҳаммад с.а.в. ҳақида ҳақоратли сўзлар билан изоҳ ёзган. Самарқандлик бу изоҳни Telegram-каналларидан бирида қолдирган. Бир ҳафта ўтгач, фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда пост скриншотини улаша бошлашган…

Батафсил...

Байрам кунлари тартиб: Ўшда 1000 дан ортиқ милиция ходими ишлайди

Бугун, 29 декабр куни Ўшда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамларига тайёргарлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг гарнизон текшируви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди. Тадбирда вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳар мери Женишбек Токторбаев, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва уларнинг шахсий таркиби иштирок этди. Текширув давомида байрам кунлари бажариладиган ходимларнинг хизмат формаси, техник жиҳозлари ва вазифалари…

Батафсил...

Ўшда транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди

Ўш шаҳар ИИБ милициянинг патрул хизмати томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда маҳкамадан билдиришди. Маълумотга кўра, транспорт ходисаларни олдини олиш, уни ичида ёш ўсмирлар иштирокидаги йўл трнаспорт ҳодисаларини қисқартириш мақсадида Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси милициянинг патрул хизмати томонидан “Йўлда болаларнинг кулгуси ўчмасин” деб номланган профилактик юриш ўтказилди. Тадбир давомида ходимлар йўл қоидаларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида ҳайдовчиларга ва пиёдаларга…

Батафсил...

Ўшда 21 та «дроппер» аниқланди: Пул эвазига карта берганлар жавобгарликка тортилади

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича тергов доирасида ноқонуний «дроппер»лик ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, учинчи шахслар номига рўйхатдан ўтган банк карталари ва SIM-карталар жиноий схемаларда ишлатилгани аниқланди. Тергов натижасида банк карталари ва SIM -карталарини пул мукофоти эвазига бошқа шахсларга ўтказган 21 нафар фуқаро аниқланди. Улар шартли равишда «дропперлар»…

Батафсил...
1 … 3 4 5 6 7 … 22