Ўшдаги болалар кийимлари ва ўйинчоқлари дўконидан ўғирлик қилганликда гумон қилинган эр-хотинлар қўлга олинди.
Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, 29 январ куни дўконнинг Instagram саҳифасида ўғирлик видеоси жойлаштирилди. Унда ёш болани кўтариб юрган эркак ва аёл болалар буюмларини ўғирлаётгани кўрсатилган.
Видеолавҳалар асосида Ўш шаҳар ИИБ шошилинч чоралар кўриб гумондорларни аниқлаш бўйича топшириқ берди. Натижада, Ак-Буура милиция бўлими ходимлари Манас шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган Ч.Т. исмли аёлни қўлга олиб, милиция бўлимига олиб келишди.
Аёл ўз баёнотида ўғирликни 1982 йилда туғилган эри Ж.А. билан биргаликда содир этганини айтди. Улар Манасдан Ўшга келиб, болалар дўконидан ўғирлик қилишган.
Шубҳали жуфтлик тергов учун Ўш ШИИБнинг тергов хизматига ўтказилди.
Маълумки, иккаласи ҳам илгари фирибгарлик ва ўғирлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Жуфтликнинг қўлидаги бешинчи фарзанди бўлиб, ҳозирда у 4 ойлик.