Ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими деб таништирган фирибгарликда гумонланувчилар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
‼️ Маълумотга кўра, йил бошида Ички тергов хизматига К.А. исмли фуқаро шикоят билан мурожаат қилган.
Шикоятида ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими деб таништириб, фирибгарлик йўли билан 10 000 доллар олиб, терговда бўлган жиноят ишини «ижобий ҳал қилиб берамиз» деб ваъда қилган. Бироқ, шу кунгача бажармай, пулини ҳам қайтармай юрганини айтган.
Ушбу факт бўйича «Фирибгарлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи сифатида 1998 йилда туғилган С. А. ва 1976 йилда туғилган С. М. исмли фуқаролар ҳибсга олинган. Бундан ташқари, яна бир гумонланувчининг шахси аниқланиб, 1982 йилда туғилган А.А. илгари судланганлиги ва ҳозирда бошқа фирибгарлик иши бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида ҳибсда эканлиги маълум бўлди.
Тергов давом этмоқда.