Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги «Достук-автожол» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Н.О. ҳибсга олинганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 2 феврал куни мазкур мансабдор шахс давлат чегарасида сохта навбатлар уюштиргани ва чет эл фуқароларини тўсиқсиз ўтказиш учун воситачилар орқали мунтазам равишда пул олгани аниқланди.
У шунингдек, чегарада айрим жиноий фаолият билан шуғулланган шахсларга ёрдам кўрсатган.
Гумонланувчи ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда ва бу ишга алоқадор бошқа мансабдор шахсларнинг алоқадорлиги текширилмоқда.
Махсус хизмат фуқароларнинг давлат чегарасидан ўтиш шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.