Иссиқкўл вилояти милиция ходимлари электр токи урган хорижлик фуқарони тезкорлик билан шифохонага етказишга ёрдам берди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳодиса 17 июл куни Қора-ўй қишлоғидаги пансионатлардан бирида содир бўлган. Жабрланувчи 2005 йилда туғилган хорижлик фуқаро бўлган. Уни шифохонага олиб бориш вақтида жабрланувчи бўлган автомобиль Чўлпон-Ота шаҳридаги тирбандликка тушиб қолган. Шу…
Батафсил...Bo'lim: Жамият
Асфальт ётқизиш ишларини якунлаш учун 10 кунлик муддат берилди
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Баялинов кўчасининг Алимбек Датқа кўчасидан Мўлдо-Ниёз кўчасигача бўлган қисмида амалга ошириладиган асфальт ётқизиш ишлари олдидан йиғилиш ўтказиб, лойиҳа билан жойида танишди. Йиғилиш давомида кўчанинг ҳозирги ҳолати, йўлни капитал таъмирлаш, янги асфальт ётқизиш, шунингдек, ирригация тизимини янгилаш бўйича бажариладиган ишлар муҳокама қилинди. Шаҳар ҳокими қурилиш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга қатъий риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиш…
Батафсил...Милиция ходимлари Иссиққўлда чўкаётган инсон ҳаётини сақлаб қолди
2026 йилнинг 13 июлидан 14 июлига ўтар кечаси Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги кўл соҳилида хизмат ўтаётган милиция ходимлари кўлнинг ўртасидан ёрдам сўраб, сўнгги кучи билан бақираётган одамнинг овозини эшитишган. Милиция ходимлари тезкор ва қатъий ҳаракатлари натижасида сувга чўкаётган тахминан 45–50 ёшлардаги осиёлик фуқарони соғ-омон соҳилга олиб чиқишган. Фуқаро соҳилга чиқарилгандан сўнг ҳушини йўқотган ҳолатда бўлган. Милиция ходимлари унга воқеа жойида…
Батафсил...Ўшда кекса эркакни калтаклаган ҳайдовчи қўлга олинди
2026 йил 16 июль куни Instagram ижтимоий тармоғида блогер Азамат Ормокеев томонидан эълон қилинган видео юзасидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки текширув давомида видеода ёши улуғ ҳайдовчини қўрқитиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, уни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига (ИВС) қаматиш билан таҳдид қилган шахс аниқланиб ушланиб, терговга жалб этилди. Ушбу шахслар…
Батафсил...Ўшда Нonda Fit ҳайдовчиси йўлдаги можародан сўнг кекса эркакни калтаклади
Ўш шаҳрининг Масалиев проспектида содир бўлган йўл можаросидан кейин кекса ҳайдовчининг калтаклангани ҳақида гувоҳлар хабар берди. Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, воқеа бугун соат тахминан 15:00 атрофида содир бўлган. Унинг таъкидлашича, Honda Fit автомашинаси ҳайдовчиси (давлат рақамининг охирги рақамлари 086) аввал Йўл ҳаракати қоидаларини бузган, сўнгра автомашинадан тушиб, Daewoo Matiz ҳайдовчиси бўлган кекса эркакни йўлнинг ўзида калтаклаган. Гувоҳ ўз мурожаатида шундай…
Батафсил...Ўшда каналга қулаб тушган автомобилдан бир киши қутқарилди, иккинчиси ҳалок бўлди
15 июль куни Ўш вилоятининг Аравoн туманида Daewoo Matiz енгил автомобили Фарғона каналига қулаб тушди. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, автомашина ичида икки нафар одам бўлган. 2009 йилда туғилган йўловчи мустақил равишда автомашинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланган. 1981 йилда туғилган ҳайдовчини эса автомобиль билан бирга сув оқими олиб кетган. Уни қидириш ишларига Фавқулодда вазиятлар…
Батафсил...Ўшда ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди
Ўш шаҳридаги Р. Абдикадиров ва Курманжан – Датка кўчаси кесишмасида қурилаётган ер ости ўтиш жойи қурилишининг сифати текширилди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги билдирди. Текширувда ҳужжатлар мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, темир-бетон конструкциялар, арматура ишлари ва бетон қуйиш сифати, техник хавфсизлик талабларига жавоб берилиши кўрилди. Бундан ташқари, масъул пудратчи ташкилотга қурилиш қонунчилиги, давлат қурилиш стандартлари ва техник регламентлари талабларига мувофиқ қурилиш ишларини…
Батафсил...Диққат! Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яна сел хавфи ҳақида огоҳлантирди
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 27 июндан 30 июнгача куннинг исиши ва кутилаётган кучли ёғингарчилик туфайли мамлакатнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел бўлиши мумкин. Дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилиши ҳам кутилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни шу кунларда тоғли ҳудудлар, дара ва сув тошқини хавфи юқори бўлган ҳудудларга бормасликка чақиради.
Батафсил...Қирғизистонда 28-29 июн кунлари ҳаво 40 даражагача иссиқ бўлади
28-29 июн кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Чуй, Ўш, Жалолобод ва БАткен вилоятлари водийларида кундузги ҳарорат 35-40° гача етади. Бундай иссиқ ҳавода сувсизланиш ва қуёш уриши олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади: кундузи қуёшда узоқ вақт қолишдан сақланиш; кўп миқдорда сув ичиш; экинларни мунтазам суғориш.
Батафсил...Ўшда битирувчилар хавфсизлигини 800 дан ортиқ милиция ходими таъминлайди
Бугун, 26 июн куни Ўш вилоятидаги барча мактабларда битирувчиларга шаҳодатномалар топшириш маросими бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 800 дан ортиқ милиция ходими жамоат тартибини ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинади. Ўш вилоят ИИБ ходимлари мактабларда ташкил этилган тантанали тадбирларда иштирок этиб, жамоат хавфсизлигини назорат қиладилар. Шунингдек, улар ота-оналар ва ёшлар қўмиталари билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб борадилар. Шунинг доирасида битирувчиларга…
Батафсил...Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин
Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонда визасиз 60 кунгача қолишлари мумкин Бу ҳақда «Кизмат» давлат муассасаси хабар берди. Маълумотга кўра, ўзбекистонликлар келганларида яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтиш онлайн ёки Аҳоли Хизмат Марказлари орқали амалга оширилади. «Агар сиз 60 кундан ортиқ қолишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, виза олишингиз ва рўйхатдан ўтишни узайтиришингиз керак», -деб таъкидлади агентлик.
Батафсил...Ёш болани уриб юборишга оз қолган ҳайдовчи 15 минг сом миқдорида жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқлар мониторинги давомида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи аниқланди. Милиция патрул хизмати бўлими маълумотларига кўра, Хонда Фит автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши йўлакка чиқиб, бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари, жумладан, пиёдалар учун хавф туғдирган. Бу факт учун ҳайдовчи ҚР Жиноят кодексининг 188-моддаси 5-қисмига мувофиқ 15 минг сом миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўл…
Батафсил...Ўш шаҳрида рақамли хизматлар бўйича бепул маслаҳатлар берилмоқда
Президент маъмурияти қошидаги «Кизмат» ва «Тундук» давлат муассасалари Ўш шаҳри аҳолиси учун рақамли хизматлар бўйича маслаҳатлар беради. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, мутахассислар фуқароларга «Тундук» электрон хизмат порталидан фойдаланиш, рақамли ҳужжатларни олиш ва давлат хизматларига онлайн ариза бериш тартибини тушунтириб, саволларга жойида жавоб берадилар. Маслаҳат бугун қуйидаги манзилларда ўтказилади: Соат 10:00 дан 12:00 гача Араван кўчасида Соат…
Батафсил...Ўшдаги “снос” пайтида жароҳат олган қиз ҳушига келди
Ўш кўчасида “снос” пайтида бузилаёган бино деворлари қулаб тушган қизнинг аҳволи барқарор. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бола жиддий жароҳат олмаган. Ҳодиса 18 июн куни содир бўлган. Қиз ташқи ҳожатхонада бўлганида, бузилаётган девор қулаган. Ҳодисадан сўнг, бола ҳушидан кетган. Катта опаси уни ташқарига олиб чиқиб, тез ёрдам бригадаси билан бирга касалхонага олиб кетган. Ўш вилоятлараро болалар клиник шифохонасининг маълумотига кўра, бемор ёпиқ…
Батафсил...Оқбура дарёсининг лойқалиги меъёрдан ошди: Ўшдаги тоза сув босими пасаяди
Кучли ёмғир туфайли Попон сув омборидан оқиб ўтадиган Оқбура дарёсининг лойқалиги меъёрдан ошди. Шу муносабат билан дарёдан сув олиш вақтинча тўхтатилди. Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ўшга сув омборларидаги захиралардан етказиб берилмоқда. Бироқ, сув қувурларидаги босим пасайиши мумкин. Шунинг учун шаҳар аҳолисига олдиндан тоза сув захирасини тўплаш тавсия этилади. Сув таъминоти тўхтаган ҳудудларга сув махсус сув ташиш машиналари ёрдамида етказиб…
Батафсил...Хитойда байрам муносабати билан Торугарт ва Иркештам вақтинча ёпилади
Қирғизистон-Хитой чегарасидаги ўтказиш пунктлари Хитойда Дуанву (Аждаҳо қайиқлари фестивали) байрами муносабати билан вақтинча ёпилади. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, Хитой томони ташаббуси билан иккита автомобил ўтказиш пункти орқали одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади: Иркештам йўл ўтказиш пункти – 18 июн, Бишкек вақти билан соат 22:00 дан бошлаб; Торугарт йўл ўтказиш пункти – 19 июн, Бишкек вақти билан…
Батафсил...Велосипед йўли, ёритиш ва 4 та йўлак: Ўш – Қорасув йўли қурилмоқда
Ўш-Қорасув йўлини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳа доирасида йўлнинг 18 690 километри асфальтланмоқда. «Йўлнинг кенглиги 15 метрдан 22 метргача оширилади ва 4 та йўлакли бўлади. Пиёдалар хавфсизлиги учун 3 метр кенгликдаги пиёдалар ва велосипед йўлаги қурилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларининг 30 фоизи якунланди», -дейилади хабарда. Йўлнинг иккала томони ҳам тўлиқ ёритилади. Йўл ҳаракати хавфсизлигини…
Батафсил...Ўшдаги троллейбуслардан 25 таси Бишкекка қайтарилади
Ўш шаҳар расмийлари илгари Бишкекдан кўчирилган 25 та троллейбусни рад этишга қарор қилишди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ўринбосари Эрнис Толтоев шаҳар кенгаши сессиясида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бунинг сабаби баъзи транспорт воситаларининг қониқарсиз техник ҳолатидир. Пойтахтдан Ўшга жами 75 та троллейбус кўчирилди, аммо улар ҳали шаҳар инвентаризациясига қабул қилинмаган. «Биз 25 та троллейбусни эскирганлиги сабабли рад этмоқдамиз»,- деди Толтоев.…
Батафсил...Ўш мэри капитал таъмирланаётган мактаб ва болалар боғчаларини кўздан кечирди
Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев шаҳардаги капитал таъмирланаётган мактаб ва болалар боғчаларига ташриф буюриб, қурилиш жараёни билан бевосита танишди. Аввал Барпи Аликулов номидаги №38 мактаб-гимназиясига, кейин Хабиб Абдуллаев номидаги №41 ўрта мактабга ташриф буюрди. Шунингдек, у «Тан Шоола» ва «Топ Жилдиз» болалар боғчаларидаги таъмирлаш ишларини кўрди. Юқорида тилга олинган иншоотларнинг ачинарли аҳволини ўз кўзи билан кўрган шаҳар раҳбари дарҳол тўлиқ…
Батафсил...23-майдан бери бедарак йўқолган: Ўшда 25 ёшли аёл қидирилмоқда
2001 йилда туғилган Арапова Феруза Равшановна Ўш шаҳрида қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, у 2026 йил 23 май куни соат 13:00 атрофида Жапалак қишлоғидаги уйидан чиқиб кетганидан кейин бедарак йўқолган. Белгилари: ▪️ Бўйи – 160 см ▪️ Озғин гавдали ▪️ Оқ юзли Кийими: ▪️ Оқ шарф ▪️ Қора кепка ▪️ Кулранг блузка ▪️…
Батафсил...