Ўш мэри капитал таъмирланаётган мактаб ва болалар боғчаларини кўздан кечирди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев шаҳардаги капитал таъмирланаётган мактаб ва болалар боғчаларига ташриф буюриб, қурилиш жараёни билан бевосита танишди.

Аввал Барпи Аликулов номидаги №38 мактаб-гимназиясига, кейин Хабиб Абдуллаев номидаги №41 ўрта мактабга ташриф буюрди. Шунингдек, у «Тан Шоола» ва «Топ Жилдиз» болалар боғчаларидаги таъмирлаш ишларини кўрди.

Юқорида тилга олинган иншоотларнинг ачинарли аҳволини ўз кўзи билан кўрган шаҳар раҳбари дарҳол тўлиқ таъмирлашга қарор чиқариб, болалар учун шароитлар яратилиши кераклигини таъкидлади. Ҳозирда ишлар фаол давом этмоқда.

Ж. Акаев мактабларни янги ўқув йилигача қуриб битказиш ва фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатма берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ